АТБ «Ҳамкорбанк» жисмоний шахслар учун қуйидаги шартлар асосида қулай микрокредитини таклиф этади:
- Фоизи:
- 12 ойга – йиллик 26%;
- 24 ойга – йиллик 28%;
- 36 ойга – йиллик 30%;
- Муддати: 36 ойга қадар;
- Миқдори: БҲМнинг 10 баробаридан 50 млн. сўмгача.
Аризалар 5 кун ичида кўриб чиқилади. Микроқарз банк пластик картасига ўтказиб берилади, қарз ойма-ой сўндириб борилади.
Қарз муддатидан олдин сўндирилганда қўшимча тўлов ва жарималар мавжуд эмас.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
- Микроқарз олиш учун ариза;
- Микроқарз олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳарбий хизматчилар; учун ҳарбий гувоҳнома)нинг нусхаси (аслидан нусха олинади);
- Мижознинг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда шахсий даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар сўралиши мумкин;
- Микроқарз таъминотига оид ҳужжатлар.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бароваригача бўлган микроқарз таъминоти сифатида учинчи шахс кафиллиги, ундан юқори суммага кредит суммасига нисбатан камида 125%ни ташкил этадиган бошқа гаров таъминоти талаб қилинади.
Кечиктирилган фоиз учун кунига 0,4% миқдорида пения солинади.
Туликрок маълумот учун банк сайти, телеграм канали ёки 0 800-1-200-200 ракамларига мурожаат килишингиз мумкин.
Бошқа банклар томонидан таклиф этилаётган кредитлар шартлари билан қуйидаги манба орқали танишинг.