Телеграм каналимиз

Ҳамкорбанкдан микроқарз таклифи

АТБ «Ҳамкорбанк» жисмоний шахслар учун қуйидаги шартлар асосида қулай микрокредитини таклиф этади:

  • Фоизи:
    • 12 ойга – йиллик 26%;
    • 24 ойга – йиллик 28%;
    • 36 ойга – йиллик 30%;
  • Муддати: 36 ойга қадар;
  • Миқдори: БҲМнинг 10 баробаридан 50 млн. сўмгача.

Аризалар 5 кун ичида кўриб чиқилади. Микроқарз банк пластик картасига ўтказиб берилади, қарз ойма-ой сўндириб борилади.

Қарз муддатидан олдин сўндирилганда қўшимча тўлов ва жарималар мавжуд эмас.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • Микроқарз олиш учун ариза;
  • Микроқарз олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳарбий хизматчилар; учун ҳарбий гувоҳнома)нинг нусхаси (аслидан нусха олинади);
  • Мижознинг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда шахсий даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар сўралиши мумкин;
  • Микроқарз таъминотига оид ҳужжатлар.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бароваригача бўлган микроқарз таъминоти сифатида учинчи шахс кафиллиги, ундан юқори суммага кредит суммасига нисбатан камида 125%ни ташкил этадиган бошқа гаров таъминоти талаб қилинади.

Кечиктирилган фоиз учун кунига 0,4% миқдорида пения солинади.

Туликрок маълумот учун банк сайти, телеграм канали ёки 0 800-1-200-200 ракамларига мурожаат килишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз