Телеграм каналимиз

Ички ва зиёрат туризми ривожлантирилади

Президент «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонни имзолади.

2021 йил 31 декабрга қадар қўмита, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддатларини узайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди:

  • туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
  • камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар
    учун Ўзбекистон Республикасида тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш;

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар бўйича:

  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
  • улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.

Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларида уч кундан кам бўлмаган муддатга дам олиш кунлари белгиланади.

Шунингдек, йиллик асосий таътил ҳисобидан ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликдаги саёҳат учун “оилавий саёҳат таътили” тизими йўлга қўйилади.

Ички туризмни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш молиялаштириш мақсадида 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва вақтинча мамлакатда истиқомад қилаётганлардан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.

Шунингдек, Индонезия, Бангладеш ва Малайзия мамлакатларидан хорижий туристларнинг Ўзбекистон Республикасига саёҳатларини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларга, ҳамда “Умра+” дастури доирасидаги саёҳатларга йўл очиб берилади.

2021 йил 1 мартдан бошлаб Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао мамлакатларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган фуқароларга 10 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

Бир ой муддатда 2021 йил бўйича ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тасдиқланади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Транспорт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ҳудуддаги аҳолининг бошқа ҳудудга саёҳат қилиши учун транспорт қатновлари ташкил қилинишини таъминланади.

Телеграм каналимиз