Телеграм каналимиз

Ипотека кредитини ажратиш тартиби ўзгарди

5 -февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 56-сон қарори қабул қилинди.

Бу қарорда ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби белгилди.

Бу Низом қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

  • қишлоқ ва шаҳар жойларида қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда;
  • Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 1.05.2020 йилга қадар белгиланган тартибда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда.

Қарз олувчилар қуйидаги мезонларига мос бўлиши лозим:

  • 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
  • ипотека кредитини тўлаш учун етарли бўлган даромад манбаига эга бўлиши;
  • аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги ва бошқалар.

Низом қоидалари қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:

  • тижорат банкларининг ўз маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан жисмоний шахсларга уй-жой (квартира) сотиб олиш, қуриш (қайта қуриш), таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратишга;
  • ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан белгиланган тартиб ва шартлар, банкларнинг ички сиёсати, шунингдек мазкур ташкилот ва банклар ўртасида тузилган шартномалар асосида унинг маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратишга ва бошқалар. 

Ипотека кредитлари:

  • 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор ставкасида ажратилади;
  • аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади;
  • имтиёзли давр белгиланмайди.

 

Телеграм каналимиз