Телеграм каналимиз

Талабалар Россияга бора оладими?

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотига кўра,
Россияда таълим олувчи ўзбекистонлик талабаларнинг ушбу мамлакат ҳудудига тўсқинликларсиз кира олишмайди.

Россия халқаро аэропортларига чартер рейслари билан келган Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтишда ва тасдиқловчи ҳужжатлар юзасидан муаммоларга дуч келишлари мумкин.

РФ Таълим Вазирлигининг хабар беришича 8-февральдан бошлаб Россия ОТМлари кундузги таълим тизимини қайта йўлга қўйишни режалаштиришмоқда. Шу мақсадда талабалардан ОТМ халқаро бўлимлари билан доимий алоқада бўлиб туриш ва чегаралар очилгунга қадар масофавий таълимни давом эттириш сўралади.

Сўнгги ойларда Россия Федерацияси учун ўзбекистонлик талабалар Россия ОТМ номидан турли сохта ҳужжатлар тайёрлашга ихтисослашган шубҳали шахсларга мурожаат қилишмоқда.

Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги N 635-р -сонли «Россия Федерациясига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг киришини вақтинча чеклаш ва визалар ва таклифномаларни беришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида»ги фармойиши биноан Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакат ҳудудида кира олишмайди. Шу муносабати билан давлат органлари ходимлари РФ га олиб кириб қўйиш хизматларини таклиф этаётган шахсларга ишонмасликларини ва турли йўллар билан ушбу мамлакатга ноқонуний кириб боришга уринмасликларини тавсия қилмоқда.

Телеграм каналимиз