«Саноат қурилиш банки» 18 ёшга тўлган жисмоний шахсларга қуйидаги шартлар асосида ипотека кредитларини таклиф этади:
- Муддати – 20 йил, аннутит тўлови усулида;
- Фоиз ставкаси – йилига 18%;
- Бошланғич тўлов – 25%;
- Миқдори: 323 млн. сўмга қадар;
- Имтиёзли даврга эга эмас.
Такдим этиладиган хужжатлар:
- қарз олувчилар паспорти
- қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
- дастлабки олди-сотди шартномаси
- кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар
Талаблар:
- 18-50 ёш оралиғида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
- турмуш ўртоғи ҳар доим биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этади.
- қарз олувчиларнинг барча кредит ва кафилликлари бўйича ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
- ойлик тўловлар оилавий даромадга нисбати 50% дан ошмаслиги;
- оилавий ўртача ойлик даромад 10 млн. сўмдан ошмаслиги;
- қарз олувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида камида 6 ой давомида доимий даромад эга еканлиги;
- қарз олувчи ва турмуш ўртоғида ипотека кредити мавжуд эмаслиги;
- аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
Ипотека кредитлари шартлари билан бу ерда танишинг
Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки +998 71 200-43-43 қуйидаги рақам оркали олишингиз мумкин.