Электрон рақамли имзо бу электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини, маълум бир шахсга мансублигини ва таркибининг ўзгармаслигини тасдиқловчи электрон рақамли белгилар мажмуасидир.
Электрон рақамли имзони:
- Давлат хизматлари агентлиги;
- e-imzo.uz сайти;
- Ягона интерактив Давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин.
ЭРИни Ягона интерактив Давлат хизматлари портали орқали олиш
Ягона интерактив Давлат хизматлари портали орқали ЭРИ олиш учун энг аввало шахсий кабинетингизни очинг. Электрон калит олиш бўлимига ўтинг, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) ва телефон рақамингиз тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг. Сўнг, смс орқали тақдим этилган махсус кодни киритинг.
Кейинги саҳифада паспортингиз сурати ва намунада кўрсатилган расмингизни юкланг. Электрон рақамли имзони қаерда сақлаб қолишингизни белгиланг. Бунинг учун С дискида янги папка яратиш керак бўлади, сўнг калит сўз яратинг ва уни тасдиқланг.
Кейинги босқичда ариза битими билан танишиб чиқиб, сўровингизни жўнатинг. Юқорида яратган калит сўзингизни киритинг. Давлат божини тўлашда ўзингизда қўлай бўлган усулни танлашингиз мумкин.
Аризангиз 1 иш куни ичида кўриб чиқилиб, сизга смс тарзида хабар берилади. Ягона интерактив Давлат хизматлари порталидаги аризалар бўлимида сертификатингиз кўздан кечиргач, калит сўз билан тасдиқланг. Электрон имзони С дискидаги олдинроқ яратилган папкадаги ҳужжат орқали олишингиз мумкин.
Банк хизматларидан ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида фойдаланиш мумкин
Кадастр хизматларини хусусийлаштириш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда