Туронбанк томонидан доимий даромадга эга жисмоний шахсларга қуйидаги шартлар асосида микроқарз таклиф этилмоқда:
- Миқдори: БҲМ 100 баробаригача (24 500 000 сўмгача).
- Фоиз ставкаси: йиллик 26%;
- Муддати:
- Учинчи шахс кафиллиги ёки суғурта полиси тақдим қилганда – 24 ойга;
- Таъминотга мол – мулк тақдим қилинганда – 36 ойга.
Қўшимча шартлар: истеъмолчининг кредит тўловлари ўртача ойлик даромадининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Такдим этиладиган хужжатлар:
- кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
- қарз олувчилар паспорти;
- иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
- автомобиль хариди шартномаси;
- кредит таъминотига тегишли хужжатлар.
Таъминот сифатида қуйидагилар қабул қилинади:
- кўчмас мулк;
- транспорт воситалари;
- тилла буюмлар ёки қимматли қоғозлар гарови;
- юридик ва жисмоний шахслар кафиллиги;
- кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш бўйича полис;
- бошқа ликвидли мулклар гарови.
Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти ёки қуйидаги рақам (+998 95) 144-60-00 орқали олишингиз мумкин.
Ипотека кредитлар шартлари билан бу ерда танишинг
“Микрокредитбанк”дан истеъмол кредити таклифи билан танишинг