Телеграм каналимиз

Туронбанкдан микроқарз таклифи

Туронбанк томонидан доимий даромадга эга жисмоний шахсларга қуйидаги шартлар асосида микроқарз таклиф этилмоқда:

  • Миқдори: БҲМ 100 баробаригача (24 500 000 сўмгача).
  • Фоиз ставкаси: йиллик 26%;
  • Муддати:
    • Учинчи шахс кафиллиги ёки суғурта полиси тақдим қилганда – 24 ойга;
    • Таъминотга мол – мулк тақдим қилинганда – 36 ойга.

Қўшимча шартлар: истеъмолчининг кредит тўловлари ўртача ойлик даромадининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
  • қарз олувчилар паспорти;
  • иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
  • автомобиль хариди шартномаси;
  • кредит таъминотига тегишли хужжатлар.

Таъминот сифатида қуйидагилар қабул қилинади:

  • кўчмас мулк; 
  • транспорт воситалари;  
  • тилла буюмлар ёки қимматли қоғозлар гарови; 
  • юридик ва жисмоний шахслар кафиллиги; 
  • кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш бўйича полис;  
  • бошқа ликвидли мулклар гарови.

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти ёки қуйидаги рақам (+998 95) 144-60-00 орқали олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз