2020 йил августдан 2021 йил январига қадар Ўзбекистонда Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) билан боғлиқ фирибгарликлар бўйича асоссиз ҳисобга олинган солиқ қиймати 1 трлн сўмга етди.
Ушбу жараён қандай кечмоқда? Баъзи ҳолларда талабгорлар фирибгарлик йўли билан давлат томонидан ҚҚС ни тўловини ундиришмоқчи бўлишмоқда.
2020 йил қишлоқ хўжалиги экспорт қилувчиларининг ҚҚСни қоплаш бўйича талабларини қондириш учун солиқ тўлаш “занжири” ўрганилди. Натижалар ушбу соҳада “бир кунлик фирмалар” фаолият юритганлиги ва уларнинг асосий мақсади олинган суммаларни нақд қилиш эканлигини кўрсатди.
Ҳолатни тушуниш учун келинг мана бу мисолни фараз қилиб кўрайлик: Сурхондарёдаги «А» фирмаси 1 350 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилган . Хужжатларда кўрсатилишича у Фарғона водийсидан 1 080 млн сўмга маҳсулот, шу жумладан 140,87 млн сўм ҚҚС тўлаб, сотиб олинган. Энди эса фирма ушбу суммани бюджет томонидан қайтаришни сўрамоқда. Бироқ ўрганишлар натижасида Фарғона водийсидан етказиб берувчи фақат қоғозда мавжуд бўлганлигини аниқланди. Ўртада фирибгар фирма давлатга топширилмаган ҚҚС ни ўзлаштириб олади
Нега Солиқ Қўмитаси “обналчиларга” қарши курашни 2021 йилдан бошлади?
Сўнгги 4 йил мобайнида банк орқали қонуний нақдлаштириш ва сўмларни товарларни импорт қилиш учун конвертасия қилиш муаммо эмас эди. Аммо, сўнгги йилларда “кирувчи ҚҚС» солиқларни тўловчилар сони охирги 2 йилда 16 мартага кўпайди.
Солиқ тўовчи бюджетга харидордан ундириладиган “кирувчи ҚҚС” ва ўз етказиб берувчиларига тўланган “чиқувчи” солиқ ўртасидаги фарқни тўлайди. Шу боис, агар “кирувчи” ҚҚС сунъий равишда оширилса, бюджетга камроқ тўлаш мумкин.
Жиддий таҳлилий иш учун инструментга эга бўлиш мақсадида солиқ текширувчилари 2020 йил август ойидан ишга тушган электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш тизимига мурожаат этишади.
Ҳозирда ҚҚС билан 110 минг сўмлик товар солиқсиз 100 минг сўмлик товарга қараганда қимматроқ туюлади. Мазкур тизимни такомиллаштириш ва фирибгарликларни олдини олиш учун ҳар қандай қарор қонунга риоя этувчи тадбиркорларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Бундан ташқари, Молия вазирининг фикрига кўра сотишгача бўлган ҳаракатининг бутун занжири соғломлаштириш зарур. Яъни маҳсулотларнинг бир қисмини яширин ишлаб чиқариш ва арзон бозордан импорт қилишни аниқлаштир бўйича ишлар борилиши лозим.
Шу сабаб юкларни ҳисобварақ-фактура ёки юкхатларсиз ташиш, терминаллар ва кассаларсиз савдо қилиш, реализасия қилиш қийматини камайтириб кўрсатиш каби муаммолар бартараф этиш йўлида бир қатор чора-тадбирлар кўрилади.