Телеграм каналимиз

Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли субсидиялар ажратилмоқда

2021 йил 11-март куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 132-сонли қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағи қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

  • Ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорида;
  • Президентнинг 2020 йил 24 ноябрдаги ПҚ-6118-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонининг 3-иловасида назарда тутилган маблағларнинг бир қисмидан;
  • Хорижий институтлар ва бошқа донорлар томонидан тақдим этилган грант ва маблағларидан;
  • Хайрия эҳсонлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбаларидан.

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

  • «Ёшлар дафтари» га киритилган оғир молиявий аҳволдаги ёшларга БҲМнинг 4 бароваридан кўп бўлган ҳолда бир марталик моддий ёрдам тақдим этилади;
  • Ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланадиган Нодавлат таълим ташкилотлари харажатлари 75 фоизгача қопланади;
  • «Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларга уруғ ва кўчатларни сотиб олиш учун БҲМнинг 8 бароваригача субсидиялар ажратилади;
  • «Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича ижара ҳақи харажатлари йилига бир марта БҲМнинг 25 бароваригача бўлган миқдорда қопланади;
  • «Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича зарур бўлган асбоб-ускуналар ва иш қуролларини сотиб олиш учун БҲМнинг 40 бароваригача субсидиялар ажратилади;
  • «Темир дафтари» га киритилган оилалар фарзанди контрактлари БҲМнинг 50 бароваридан кўп бўлмаган ҳолда 50 фоизгача тўланади;
  • «Темир дафтар» га киритилган оилаларнинг оғир касал болалари даволаниши харажатлари БҲМнинг 50 бароваридан кўп бўлмаган миқдорда қопланади.

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик ҳисоботлари Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан назорат қилинади.

Телеграм каналимиз