Телеграм каналимиз

Тадбиркор аёлларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда

2021 йил 5-март куни тадбиркор аёлларга кўмаклашиш мақсадида Президент “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5020-сонли қарорни қабул қилди.  

Қарор ўзида тадбиркор аёллар учун яратилган бир қатор имтиёзларни мужассам этди, жумладан, ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларга 36 млн 750 минг сўмгача кредитлар ажратилади.

Шу мақсадда Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашига Ҳудудлардахотин-қизларгакўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати ошириб, соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасида бир қатор ишлар олиб бориш вазифалари юкланди.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилиб, ҳар йили жамғармага Давлат бюджети 300 миллиард сўмгача маблағлари ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун аёлларга қуйидаги шартларда кредитлар ажратилади:
Муддати: 3 йилгача;
Имтиёзли давр: 6 ойга қадар;
Миқдор: БҲМнинг 150 бараваригача (36 млн 750 минг сўмгача)
Фоиз ставкаси: Марказий банкнинг асосий қставкасида.

Ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга:

  • нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга – 10 миллиард сўмдан;
  • отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга – 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.
Телеграм каналимиз