Телеграм каналимиз

Олтин эсдалик тангалар ва сувенирлар тўплами сотувга чиқарилди

Марказий банк Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари сотуви йўлга қўйилди.  

Бугунги кунда маънавий бойлигимиз моддий бойлигимизда акс этмоқда. Маълум бўлишича, мазкур тангаларда Алишер Навоий сиймоси ва «Хамса» асарига кирувчи достонлар тасвирланган. Эсдалик тангаларнинг сони чекланган бўлиб, уларни сотуви мамлакат миқёсида амалга оширилади.

Олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламининг 2021 йил 18 мартдаги ҳолатидаги нархи:

  • Тангалар:
    • 20 грамм – 12 944 000 сўм
    • 31,1 грамм – 20 128 000 сўм
  • Сувенирлар:
    • 31,1 грамм – 100 640 000 сўм (ҳар бири).

Олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини тижорат банкларининг филиалларида сотиб олиш мумкин. Эсдалик тангалари ва сувенирларнинг сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.

“Anorbank”дан омонат таклифи билан танишинг

2021 йил Ўзбекистон банклардаги энг даромадли онлайн омонатлар руйҳати

Телеграм каналимиз