Ўзбекистон Нотариал палатаси орқали гаров шартномасини расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар тўплами ва тўловларига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асли (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
- Гаровга қўйилаётган мулкни тасдиқловчи ҳужжат (транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномаси ва бошқалар);
- Асосий мажбурият тўғрисидаги шартнома (кредит, қарз, олди-сотди шартномалари ёки бошқалар);
- Гаровга олувчи ва гаровга қўювчи билан биргаликдаги тузилган баҳолаш далолатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;
- Мулк умумий мулкни ташкил этса , барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг, улушдошларнинг розилиги, никоҳ гувоҳномаси, баённома, қарор);
- Мулк гаровга қўйилган бўлса-гаровга олувчининг розилиги;
- Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома расмийлаштирилса-васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
- Тарафлардан бири юридик шахс бўлса, юридик шахс ваколатли органининг қарори, буйруқ, баённома, кузатув кенгашининг қарори;
- Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома (агарда битим вакил томонидан амалга оширилганда).
Қандай тўловлар ундирилади:
- Давлат божи:
Битим иштирокчилари тарафлари | Шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1000 барваригача | БҲМнинг 1000 бараваридан 5000 бараваригача | БҲМнинг 5000 баравари ва ундан ортиқ бўлганида |
Жисмоний шахслар учун | 245 000 сўм | 367 500 сўм | 490 000 сўм |
Юридик шахслар учун | 490 000 сўм | 735 000 сўм | 980 000 сўм |
- Герб йиғими – 24 500 сўм
- Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури | Жисмоний шахслар учун | Тарафлардан бири юридк шахс бўлганда |
Тақиқ текширилганлиги учун (ҳар бир мулк учун) | 36 750 сўм | 61 250 сўм |
Тушунтиришлар берилганлиги учун | 49 000 сўм | 122 500 сўм |
Лойиҳа тайёрлаш учун | 73 500 сўм | 245 000 сўм |
МИБ бўйича қарздорилк «Нотарус» ААТ орқали текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун) | 24 500 сўм | 24 500 сўм |
- Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун
Хизмат тури | Тўлов миқдори |
«Нотариус» ААТ орқали маълумот чоп этиш | 1225 сўм |
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш | 49 000 сўм |
Нотариал ҳаракатни идора биносининг ташқарида амалга ошириш | 122 500 сўм |
Бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш | 12 250 сўм |
Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизматини кўрсатиш | 24 500 сўм |
Ижара шартномасини расмийлаштириш учун қайдан тўловлар белгиланган?