Гаров расмийлаштириш тўловлари қанча?

Ўзбекистон Нотариал палатаси орқали гаров шартномасини расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар тўплами ва тўловларига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асли (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
  • Гаровга қўйилаётган мулкни тасдиқловчи ҳужжат (транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномаси ва бошқалар);
  • Асосий мажбурият тўғрисидаги шартнома (кредит, қарз, олди-сотди шартномалари ёки бошқалар);
  • Гаровга олувчи ва гаровга қўювчи билан биргаликдаги тузилган баҳолаш далолатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;
  • Мулк умумий мулкни ташкил этса , барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг, улушдошларнинг розилиги, никоҳ гувоҳномаси, баённома, қарор);
  • Мулк гаровга қўйилган бўлса-гаровга олувчининг розилиги;
  • Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома расмийлаштирилса-васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
  • Тарафлардан бири юридик шахс бўлса, юридик шахс ваколатли органининг қарори, буйруқ, баённома, кузатув кенгашининг қарори;
  • Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома (агарда битим вакил томонидан амалга оширилганда).

Қандай тўловлар ундирилади:

  • Давлат божи:
Битим иштирокчилари
тарафлари
Шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1000 барваригача БҲМнинг 1000 бараваридан 5000 бараваригача БҲМнинг 5000 баравари ва ундан ортиқ бўлганида
Жисмоний шахслар учун245 000 сўм367 500 сўм490 000 сўм
Юридик шахслар учун490 000 сўм735 000 сўм980 000 сўм
  • Герб йиғими – 24 500 сўм
  • Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури Жисмоний шахслар учунТарафлардан бири юридк шахс бўлганда
Тақиқ текширилганлиги учун (ҳар бир мулк учун)36 750 сўм61 250 сўм
Тушунтиришлар берилганлиги учун49 000 сўм122 500 сўм
Лойиҳа тайёрлаш учун73 500 сўм245 000 сўм
МИБ бўйича қарздорилк «Нотарус» ААТ орқали текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун)24 500 сўм24 500 сўм
  • Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун
Хизмат туриТўлов миқдори
«Нотариус» ААТ орқали маълумот чоп этиш1225 сўм
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш49 000 сўм
Нотариал ҳаракатни идора биносининг ташқарида амалга ошириш122 500 сўм
Бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш12 250 сўм
Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизматини кўрсатиш24 500 сўм

Арзон авиачипталарни қидириш