Канадада ишлашни истайсизми?

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Канадада давлатига пайвандчилик, саноат қассоблари ва ҳар қандай мураккабликдаги том ёпиш ишларида амалиётига эга бўлган мутахассисларини ишга таклиф қилади.

  • Пайвандчи
  • Иш берувчи: TIG (Tungsten Inert Gas) ва MIG (Metal Inert/Active Gas) компаниялари;
  • Талаблар: алюминий билан пайвандлаш бўйича камида 1 йиллик тажрибага эга.
  • Cаноат қассоблари 
  • Вазифа: музлатилган мол ёки қўй гўштини майдалаш;
  • Иш вақти: соат 7:30 дан 15:30 гача.
  • Том ёпиш ишлари бўйича мутахассис
  • Талаблар: металочерепица ўрнатиш тажрибаси эга бўлиши шарт.

Талабгорлар учун қўшимча талаблар:

  • инглиз тилини бошланғич даражада билиш ва рус тилида гаплаша олиши;
  • фотосурат (3х4) ва резюме;
  • паспорт нусхаси;
  • расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа);
  • соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномаларга эга бўлиши;
  • судланмаган бўлиши.

Виза ҳужжатларини тайёрлаш, мактаб ва лицей/касб-ҳунар коллежини тамомлаганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома/дипломлар, паспорт ва бошқа ҳужжатларни таржима қилиш, нотариал тасдиқлатиш, апостиль қилдириш, авиачипта ва суғурта расмийлаштириш каби харажатлар номзодлар томонидан қопланади.

Қўшимча маълумотларин қуйидаги рақамлар орқали олишингиз мумкин:
+998 71 202-33-55 (ички рақам 23)
+ 998 98 111 12 91 (Рўзиев Алишер, Шамситдинов Ҳамид)
Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1.
Рўйхатдан ўтиш:  https://events.sobirovs.com/kanada