Энди кредит аризалари ягона электрон платформа орқали қабул қилинади

Президентнинг 2021 йил 27-мартдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5041-сонли қарорига мувофиқ кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади.

Шу муносабати билан 2021 йил 1 апрелдан:

  • Кредит олиш учун аризалар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;
  • Талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирига имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;
  • Кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;
  • Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилади;
  • “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитлари мониторинг қилиб борилади. Бунда масъулият маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.

2021 йил 1 апрелдан ишга туширилган Ягона платформа https://oilakredit.uz/oz/ сайтида тест режимида ишга тушурилди. Фуқаролар ўзи ҳақида маълумотларни киритгандан сўнг, ариза ҳокимликдаги масъул ходим томонидан ўрганилиб, учта тижорат банкиларидан бирига навбат ва ресурси доирасида йўналтирилади.

 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун банкларга 1,3 трлн сўм миқдорида маблағ ажартилади:
“Агробанк” АТБга – 700 млрд сўм
“Микрокредитбанк” АТБга – 400 млрд сўм
 Халқ банки АТБга – 200 млрд сўм.

Арзон авиачипталарни қидириш