Телеграм каналимиз

Пандемия даврида Россияга бориш 7 босқичи

Россияда қонуний равишда қандай иш топиш мумки? Иш берувчининг мажбуриятлари қандай?

Пандемия чекловлари туфайли камайиб кетган хорижий ишчилар оқимини жадаллаштириш ва янги ходимларни жалб қилиш мақсадида Россия Федерацияси янги алгоритм ишлаб чиқди.

  1. РФ ҳудудларидаги ҳукумат мигрантлар ишчи кучи талаб этилаётган касблар рўйҳатини «Работа в России» порталида чоп этишмоқда;
  2. Иш берувчилар хорижий талабгорларни йиғишмоқда;
  3. Иш берувчилар «Работа в России» порталида аризалар, ходимлар учун керакли талаб ва таклифлар ҳақида маълумотларни бериб боришади;
  4. Ҳудудий идоралараро коммиссия аризаларни кўриб чиқади;
  5. Тасдиқланган аризалар рўйҳати МВД да топширилади ва талабгорларга РФ ҳудудига кириш учун рухсат берилади;
  6. Иш берувчилар ҳукумат билан ҳамкорликда талабгорларнинг COVID-19 тестидан ўтказилиши, ҳамда барча санитария-эпидемологик қоидаларга риоя этишини таъминлайди;
  7. Россияга келгандан сўнг, барча мигрантлар 14 кунлик карантинда бўлишади, шунингдек кўрикдан ўтказилиб, патент тақдим этилишини ариза беришади.

Иш берувчилар қуйидагилар талаб этилади:

  • Хорижий ишчиларни турар-жой билан таъминлаш;
  • Талабгор билан меҳнат шартномасини бузиш;
  • Шартнома муддати якунлангандан сўнг, мигрантларни ўз юртига қайтишини таъминлаш.
Телеграм каналимиз