Телеграм каналимиз

Барча фуқаролар учун Тошкент-Москва йўналиши бўйича мунтазам авиарейс йўлга қўйилди

Россия ҳукуматини 814-Р қарорига биноан 31-мартдан бошлаб Ўзбекистон доимий авиарейслар амалга оширладиган давлатлар рўйҳатига киритилган. Коронавирус инфекциясини олиб кириш ва тарқатишнинг олдини олиш мақсадида «Тошкент-Москва» йўналиши бўйича ҳафтада 1 маротаба мунтазам парвоз амалга оширилади.

SU1891 рейси Тошкентдан ҳар якшанба учади. Ушбу рейс орқали РФ нинг 635-р қароридаги чекловлардан қатъий назар барча Ўзбекистон Фуқаролари ва хорижий фуқаролар парвоз қилишлари мумкин. Чипталар нархи ва парвоз жадвали ҳақидаги маълумотларни авиакомпаниядан олиш мумкин. Тошкент – Москва йўналиши бўйича қолган рейслар «чартер» ҳисобланиб, уларда парвоз этиш учун чекловларга амал қилади.

2021 йил 7 апрелдан бошлаб эса Uzbekistan Airways шанба кунлари мунтазам рейсларни тиклади.

Шунингдек, Россия Федерацияси хорижий талаба, аспирант ва ординаторларни оффлайн кўринишида таълим олишни давом эттириши учун Россия ҳудудига киришга рухсат берган эди. Университетлар аллақачон хорижий талабалар рўйҳатини шакиллантириш учун давлат хизмати портали билан ҳамкорлик олиб бормоқда.

Телеграм каналимиз