Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли Фармонига мувофиқ АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ипотека кредити аризаси онлайн тарзда топширилиши мумкин.
Мижозлар учун ипотека кредитини расмийлаштириш жараёни қисқа ва қулай бўлиши мақсадида эндиликда истеъмиолчилар кредит ҳужжатларини банк филиалига бормасдан, онлайн тартибда юборишлари мумкин бўлди. Бунда банк филиаллари онлайн келиб тушаётган ариза ва тегишли ҳужжатларни 3 кун муддатда ўрганиб, натижаси бўйича электрон почта ёки бошқа воситалар орқали ариза берувчига хабарнома юборади. Сўнгра ижобий хабарнома олган фуқаролар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” филиалига кредит шартнома имзолаш учун ташриф буюрадилар.
- Ипотека кредитлари шартлари қуйидачига:
- Миқдори: 320 млн сўмгача
- Муддати: 20 йилгача
- Фоизи: йиллик 18%
- Бошланғич тўлов: сотиб олинаятган уй-жойнинг 25% қиймати миқдорида
Кредит аннуитет тўлов усулида сўндирилади
2. Янги тартиб асосида бирламчи бозордан квартиралар сотиб олиш учун:
- Миқдори: 339.15 млн сўмгача
- қишлоқ ҳудудларида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 238,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда
- вилоятларнинг шаҳар ҳудудларида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 309,4 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда
- Тошкент шаҳрида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 339,15 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда
- Муддати: 20 йилгача
- Фоизи: йиллик 17%
- Бошланғич тўлов: сотиб олинаятган уй-жойнинг 15% қиймати миқдорида
Ипотека кредити шартлари билан қуйидаги танишиб олинг
Ипотека субсидияси соддалаштирилади
2021 йилда қанча ипотека кредити ажратилади?
Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?
Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки +998 78 150-93-39 рақамлари орқали олишингиз мумкин.