Хорижда моялиявий ёрдамга мухтож Ўзбекистон фуқаролари тасдиқланган низомга кўра консулликка қарз сўраб мурожаат қилишлари мумкин.
Бунда фуқаронинг аризаси, келтирилган асослари, хорижда бўлиш шароитлари ва бошқа ҳужжатлари 2 иш куни ичида кўриб чиқилади. Агар молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб топилса, Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини олган ҳолда фуқаро билан қарз шартномаси тузилади ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказилади. Ариза рад қилинган тақдирда фуқфрога рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади. Қарз олган фуқаро ёрдам пулини 30 кун ичида республика бюджетига қайтаради.
Хорижга кетаётган мигрантлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида хабардормисиз?