Кўплаб фуқароларни суғурта турлари, мажбурий ва ихтиёрий суғарта афзалликлари, расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган саволлар қизиқтиради. Ушбу мақолада суғурта билан боғлиқ барча саволларга равшанлик киритамиз.
Суғурта нима учун керак?
Суғурта – мол-мулк, соғлиқ ёки ҳаёт, бизнес, ва қийматга эга бўлган бошқа йўналишдаги хатарларнинг молиявий ҳимоясидир.
Суғурта компаниялари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган асосий хизматларидан бири:
- Транспорт воситаларини суғурталаш;
- Тиббий суғурта;
- Юкларни суғурталаш;
- Ипотека суғуртаси;
- Мол-мулкни суғурталаш ва бошқалар.
Илгари айтиб ўтанимиздек суғуртанинг мажбурий ёки ихтиёрий турлари мавжуд. Автомобиль мажбурий суғуртаси бировнинг автомобил ва шахсларга етказилган зарурни бўйича жавобгарлигингизни суғурта қилишдир.
Автомобилни ихтиёрий суғурта қилиш афзалликлари қандай?
- йўллар, автомобиллар тураргохи ва бошқа жойларда ҳар қандай йўл ҳодисалари туфайли автомобилингизга етказилган зарарни сизнинг айбингиз бўлганлиги ёки бўлмаганлигидан қатъий назар қоплашни таъминлайди;
- автомобил эгаларининг мулкий ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қўриқлаш орқали уларнинг шахсий манфаатлари ҳимоясида туради;
- полис нархи турли ташқи ўзгарувчан омилларга қараб белгиланмайди;
- суғурта қопламаси суғурта шартномасининг миқдорига боғлиқ, аммо суғурталанган транспорт воситасининг тўлиқ қийматидан ошиб кета олмайди.
Суғурта компаниясини танлашда нималарга эътибор бериш керак?
- Суғурта компаниясининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши керак. Ушбу маълумотни очиқ маълумотлар портали сайти орқали билиб олиш мумкин.
- Суғурта компаниялари томонидан турли тарифлари таклиф этилиб, улар қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Шартномада назарда тутилган рисклар қанча кўп бўлса, суғурта нархи шунча юқори бўлади.
- Суғурта шартномасидаги шартлари ва полисини кўздан кечираётганда суғурта ҳодисаси белгилари келтирилган бандига алоҳида эътибор бериш маслаҳат берилади. Бундан ташқари, турли вазиятларда зарарни қоплаш тартиби ва компенсация тўлаш муддатини аниқлаштириш тавсия этилади.
Эндиликда суғурта полисини электрон шаклда олиш имкони бўлади