Телеграм каналимиз

Ўзбекистон фуқароларига Россия Федерациясига бошқа давлатлар орқали келишига рухсат берилди

2021 йил 14 апрелдаги Россия Федерацияси ҳукуматининг 635-Р сонли буйруғига киритилган ўзгартиришларга кўра энди Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясига мунтазам авиақатнов ташкилланган давлатлардан асоссиз учиб кела оладилар.

Рўйхатда қуйидаги давлатлар бор:

  • Қирғизистон
  • Қозоғистон
  • Туркия
  • Тожикистон
  • Озарбайжон
  • Арманистон
  • Танзания
  • Швейцария
  • Миср
  • Мальдив
  • БАА
  • Корея Республикаси
  • Куба
  • Сербия
  • Эфиопия
  • Қатар
  • Вьетнам
  • Германия
  • Сингапур

кабилар жой олган.

Кириш рухсат этилган давлатлар сони кўпайиши юқорилаб кетган авиачипталар нархи пасайишига олиб келиши кутиляпти.

Аввал Ўзбекистон фуқаролари Россияга Қирғизистон, Туркия каби учинчи мамлакатлардан келиш учун ўша мамлакатларда резиденти бўлиши талаб қилинар эди. 14 апрелдан ушбу талаб олиб ташланди.

1-апрелдан Тошкент-Москва, Москва-Тошкент авиарейслари қайта йўлга қўйилади

Россияда хориж ишчилари учун патент нархи қанча қилиб белгиланган?

Тошкентда Россиянинг миграция маркази филиали иш бошлади

Россия фирмаларидан иш ўринлари

Телеграм каналимиз