Президентнинг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига мувофиқ тадбиркорлар солиқ ва бошқа давлат тўловларини бўлиб тўлаш имконига эга бўлишди.
1 майдан бошлаб:
- Кичик бизнесга кредит фоизларини қоплаш бўйича миллий валютада Марказий банк фоиз ставксининг 1,75 бароваридан ошмайдиган ҳолда компенсация ажратилади;
- Ижтимоий ҳимоя реэстрида рўйхатдан ўтган фуқаролар бизнес учун 75% кредитлар бўйича кафолатлар олишлари мумкин;
- Экспорт қилувчилар айланма маблағларни тўлаш учун муддати чўзилган кредитларни олишлари мумкин. Бунда чўзилган муддат фоиз ставкаси 4%дан, экспорт қилинган маҳсулотдан келиб чиқган ҳолда белгиланади.
1 июндан бошлаб саноат лойиҳалари учун онлайн ким ошди савдолари орқали фойдаланилмай қолган қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилади. Шунингдек, 3 йилдан ортиқ фаолияти даомида вқтида солиқларни тўлаб борган, аммо ҳозир қарздорликка эга тадбиркорларга тўловларни бўлиб тўлаш имкони берилади.
1 майдан бошлаб валюта келишини тўхтатиб қўйган экспортчилар ва товарлар киргизишни вақтинча импортчилар учун жарима ставкаси пасайтирилади. Бундан ташқари, кечиктирилган дебиторлик қарздорлиги мавжуд компаниялар жаримага солинмайди. Жаримага солиш 2021 йил 1 майидан бошланади. Маҳаллий Кенгашлар чекка ҳудудлардаги ер жойларини 50% ли чегирма билан сота бошлашади.
Тадбиркорларга кинотеатр қурилиши учун 25 сотихгача ер ажратилади