Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлом турмуш тарзи” бўйича қарорига мувофиқ 10 минг қадам юрган шахсларга давлат томонидан пул тўланади. Бунинг учун махсус 1hls.uz платформасида шахсий маълумотларни киритган ҳолда электрон рўйхатдан ўтиш лозим.
10 майдан тест режимида, 2021 йил 1 июндан бошлаб тўлиқ равишда бир суткада 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқаронинг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўм маблағ келиб тушади.
Шунингдек, ҳар ойда энг кўп юрган шахсга туман (шаҳар) кесимида 300 минг сўмдан, ҳудуд кесимида 500 минг сўмдан, республика бўйича 1 миллион сўм қўшимча равишда пул ўтказиб берилади.
Ушбу порталда 2021 йил июнь ойи ҳисоботлари ҳам тақдим этилди: унга кўра туман ва шаҳар кесимида 203 та ғолиб аниқланган. 890 947 қадам босиб ўтиб 1 ўрин эгаллаган фуқарога эса 1.8 млн сўмдан ортиқ миқдорида мукофот ҳисобига ўтказиб берилган
Ушбу тўловлар алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг, товар айланмасининг миқдорига қараб, татбиқ этилган йиғимидан олинади.
Эслатиб ўтамиз, платформада фақат 18 ёшдан катта бўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Ўсимлик ёғи импорти ва ишлаб чиқариши учун қулайлик яратилди, экспортга чекловлар қўйилди