Корея Республикасининг Канвондо провинциясининг Янггу, Инже, Хонгчон, шунингдек Кёнгсангпукдо провинциясининг Йонгянг округларида Е-8 визаси бўйича 5 ойлик мавсумий иш фаолиятини олиб боришни истаганлар учун танлов ўтказилмоқда.
Танлов 2021 йилнинг май ойида вилоятлар мономарказларида бўлиб ўтади:
- 3 май куни Наманган вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида;
- 4-5 май кунлари Фарғона вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида;
- 7 май куни Самарқанд вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида;
- 8 май куни Қашқадарё вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида.
Танловда иштирок этиш ниятида бўлган фуқаролар учун Корея томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:
- Вилоят ҳудудида охирги 3 йил давомида доимий рўйхатда туриб истиқомат қилиши;
- Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади);
- Эркаклар 35-45, аёллар 27-40 ёш оралиғида бўлиши;
- Оилали бўлиши (ажрашмаган);
- Мавсумий ишлар бўйича (қишлоқ хўжалиги) тажрибага эга бўлиши;
- Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши;
- Судланмаган бўлиши;
- Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.
Талабгорлардан 1 дона паспорт нусхаси (рангли шаклда) ҳамда 1 дона 3,5-4,5 фотосурат олиб келиш талаб этилади. Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар аввал ўқитилиб, сўнг 14 кунлик мажбурий карантинда сақланади.
Қўшимча маълумотларни 1282 қисқа рақами ва (71) 202-33-55 рақамларидан олишингиз мумкин.