Телеграм каналимиз

Корея ишга таклиф этяпти

Корея Республикасининг Канвондо провинциясининг Янггу, Инже, Хонгчон, шунингдек Кёнгсангпукдо провинциясининг Йонгянг округларида Е-8 визаси бўйича 5 ойлик мавсумий иш фаолиятини олиб боришни истаганлар учун танлов ўтказилмоқда.

Танлов 2021 йилнинг май ойида вилоятлар мономарказларида бўлиб ўтади:

  • 3 май куни Наманган вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида;
  • 4-5 май кунлари Фарғона вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида;
  • 7 май куни Самарқанд вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида;
  • 8 май куни Қашқадарё вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган фуқаролар учун Корея томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:

  • Вилоят ҳудудида охирги 3 йил давомида доимий рўйхатда туриб истиқомат қилиши;
  • Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади);
  • Эркаклар 35-45, аёллар 27-40 ёш оралиғида бўлиши;
  • Оилали бўлиши (ажрашмаган);
  • Мавсумий ишлар бўйича (қишлоқ хўжалиги) тажрибага эга бўлиши;
  • Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши;
  • Судланмаган бўлиши;
  • Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Талабгорлардан 1 дона паспорт нусхаси (рангли шаклда) ҳамда 1 дона 3,5-4,5 фотосурат олиб келиш талаб этилади. Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар аввал ўқитилиб, сўнг 14 кунлик мажбурий карантинда сақланади.

Қўшимча маълумотларни 1282 қисқа рақами ва (71) 202-33-55 рақамларидан олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз