Телеграм каналимиз

Энди Россияда узоқ вақт фаолият юритиш учун мигрантлар ягона электрон ҳужжатга эга бўлишлари керак

Россия Федерациясида узоқ вақт фаолият юритиш учун мигрантлар ягона электрон ҳужжатга эга бўлишлари керак. Ҳужжат чет эл фуқаросига ҳар 10 йил муддатда алмаштириш ҳуқуқи берилиши режалаштирилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, ҳужжатда мигрант тўғрисидаги график ва матнли маълумотлар сақланади. Хорижий фуқаро маълумотлари жойлашган электрон ҳужжат ҳамда рамийлаштириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар қонуний ва суб-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаш жараёнида қўлланилади.

Россия Президенти Владимир Путин 2018 йил октябрь ойида миграция қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида Россия Федерациясининг 2019-2025 йиллардаги миграция сиёсати контсепциясини тасдиқлаган эди. Кейинчалик ҳукумат уни 2022 йилгача амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Ушбу режа доирасида миграция режимларини ислоҳ қилиш билан боғлиқ бўлган ҳужжат ишлаб чиқилмоқда.

Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқаролари 90 кун давомида ҳар қандай қонуний мақсадлар билан визасиз фаолият юритишлари учун янги миграция тузумини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу мамлакатга кирадиган барча хорижий фуқаролар учун бирдек амал қилади.

Телеграм каналимиз