Телеграм каналимиз

Ишсизлар учун “Mening ishim” буюртмалар биржаси яратилди

Президентнинг 2021 йил 28 апрелдаги ПҚ–5094-сонли қарорга мувофиқ “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилди.

Майдонда ишсизлар, айниқса, аёллар, ёшлар, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус масофадан туриб, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ва фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқалар жойлаштирилади.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари, хизматларнинг рекламаси ва ушбу турдаги ишчиларга эҳтиёжи бор бўлган иш берувчилар бўйича маълумотлар акс эттирилади. Майдон орқали кунлик ва узоқ муддатли оферта шартномаси тузиш ҳам мумкин. Кунлик эълонлар “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн майдони орқали бепул тақдим этиб борилади.

2021 йил 1 июлгача янги иш ўринлари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича маълумотларни Давлат солиқ қўмитасининг ягона интеграциялашган ахборот ресурс базаси билан мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур ишлаб чиқилади.

Телеграм каналимиз