2021 йил 29 апрелда “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ давлат бошқаруви органларидаги хизмат автотранспортлари учун янги типдаги давлат рақами белгилари жорий этилади.
Давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида ИИб ходимлари томонидан 1 июлга қадар янги типдаги давлат рақамлари тайёрланади.
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари қуйидагилардан иборат:
- Вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бириктириладиган хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 2000 баравари (490 млн. сўм)дан;
- Уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — 1500 баравари (367 млн. 500 минг сўм)дан;
- Туман ва шаҳар ҳокимлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 1000 баравари (245 млн. сўм)дан;
- Давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хизмат автотранспорти нархи — БҲМнинг 700 баравари (171 млн. 500 минг сўм)дан ошмаслиги белгиланди.
Шунингдек, эндиликда давлат тассаруфидаги автомобилларни янгисига алмаштириша втотранспортдан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин бўлади.
Кейинги икки ой мобайнида белгиланган меъёрлар ортиқча бўлган хизмат автотранспортлари рўйхати тузилиб, электрон аукционда сотиб борилади.
Ўсимлик ёғи импорти ва ишлаб чиқариши учун қулайлик яратилди, экспортга чекловлар қўйилди