2021 йил 1 июндан кучга кирадиган қонунлар билан батафсил танишиб чиқамиз.
Уй-жой масаласи
Қуйидагилар жорий этилади:
- ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:
а) субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;
б) ариза берувчининг даромадларига яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;
в) субсидия олишда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади;
г) уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.
Эндиликда фуқаролардан 18 турдаги ҳужжатлар талаб этилмайди
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар қўллаб-қувватланади
«Ёшлар дафтари»га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30%и, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган (6 125 000 сўм) миқдори «ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади
«Темир дафтари», «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»да турувчиларга қандай кредитлар ажратилади?
Қурилиш устидан назорат жорий қилинади
- Объектлардаги қурилиш-монтаж ишлари бўйича шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги учун давлат харидлари иштирокчилари маблағларининг 50%и – давлат бюджетига ҳамда қолган 50%и – буюртмачи хизмати ҳисобрақамига йўналтирилади;
- буюртмачи хизматининг штатлар жадвали ва таъминот ҳаражатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда техник назорат мутахассислари учун хизмат сафари харажатларининг объектлар жойлашган масофадан келиб чиқиб, жорий нархларда белгиланади.
Пенсия – соддалаштирилган тартибда
- 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;
- уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;
- ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;
- пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади.
Энди давлат пенсияларини тайинлаш учун фақатгина паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади
Тўлиқ рўйхат бу ерда.
16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш уларни солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш тизими жорий этилади.
Бюрократия камаяди
- фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади;
- нотариал ҳаракатлар фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» АТ орқали олинади;
- юридик шахслар давлат хизматларидан фойдаланиш учун тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилади;
- давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир иш куни ичида қайтарилади.
Қуйидагилар бекор қилинади:
- хорижий тижорат ташкилотлари аккредитация қилишда унда ОИВ касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти;
- давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилганда уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинади.
- ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти;
- тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Агентлик ва давлат хизматлари марказларидан сўраш амалиёти;
- тадкорлик субъектларидан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш:
- руҳий касалликлар бўйича диспансер ва наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
- судланганлик, фуқаронинг номида шахсий уй-жой, солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
- манзил-маълумот ахбороти ва бошқалар.
Давлат органларининг функцияларини бажариш хусусий секторга ўтказилади
- Давлат органлари ва ташкилотларининг ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларини бажариш хусусий секторга ўтказилади.
– ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат хизматлари марказлари билан ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилишини ташкил этиш чораларини кўриш;
– тадбиркорлик субъектларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган назарий ва амалий имтиҳонлар жараёни устидан ДЙҲХХ вакилининг бевосита ёки онлайн назоратини таъминлаш.
Тадбиркорларга – ер, солиқларни ва божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш
- Инфратузилмага яқин жойларда, шу жумладан республика аҳамиятидаги йўлларга туташ бўлган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларини саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун лойиҳа асосида инвесторларга «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали ажратишга рухсат берилади;
- 3 йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
- 3 йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ТИФларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.