Телеграм каналимиз

Тошкент-Москва йўналиши бўйича қўшимча мунтазам авиақатновлар ташкил этилди

Россия элчихонасининг матбуот хизмати хабар беришича Тошкент ва Москва ўртасида қўшимча иккита доимий авиарейслар ташкил қилинади.

«Аэрофлот SU1891″нинг доимий якшанба кунги парвозларига ва «Узбекистон хаво йуллари HY603″нинг шанба кунги рейсларига яна иккита мунтазам авиақатновлар қўшилди.

Россия авиакомпанияси парвозларни пайшанба кунлари, миллий авиакомпаниямиз сешанба кунлари амалга ошириши ҳақида айтиб ўтилди. Чипталарнинг нархи ва парвозлар тўғрисида маълумотларни авиакомпаниялар ваколатхоналаридан олинади.

Рейслардан Россия ҳудудига кириш тартиб-қоидалари асосида Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Ўзбекистонда вақтинча яшаётган хорижий фуқаролар фойдаланиши мумкин.

Телеграм каналимиз