Телеграм каналимиз

1-июльдан қандай қарорлар кучга киради

2021 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда бир нечта янгиликлар кучга киради, жумладан хусусий болалар боғчалари учун янги имтиёзлар жорий этилади, жисмоний шахслардан ИНН ни талаб этиш ва бошқа кўплаб қарорлар кучга киради.

Жисмоний шахсларга ИНН бериш тўхтатилади. ЖШШИР ягона идентификатор бўлиб хизмат қилади.

Эндиликда фуқаролардан 18 турдаги ҳужжатлар талаб этилмайди

Хусусий боғчларга янги имтиёзлар тақдим этилади. Масалан: 50 тагача болаларни тарбиялашга ва 4 тагача ходим ёнлашга рухсат берилади.

Энди болаларни боғчага туғилганидан бошлаб навбатга қўйиш мумкин

Чорвачилик соҳасида янги имтиёзлар. Республика бюджети баъзи бир ҚҚС тўловчиларига субсидиялар ажратишни бошлайди.

Паррандачилик учун янги имтиёзлар жорий этилади. Экспорт ва янги лойиҳаларни бошлаш учун субсидиялар ажратилади, 2024 йилгача солиқлар бўйича имтиёзлар тақдим этилади.

oilakredit.uz порталидан бизнес режалар

Кўп қаватли биноларни бошқариш тизимига ўзгартиришлар киритилди. 2021 йил 1 июлдан кўп квартирали уй-жойларни бошқариш усули ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга ўтган уй-жойлар учун жалб қилинган кредитларнинг муддатини, маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги асосида, уч йилгача узайтириш чоралари кўрилади.

Кўп қаватли уй-жойларни бошқариш тизимига ўзгартиришлар киритилди

Янги савдо марказларида кинотеатрлар бўлиши шарт. 15 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда қурилаётган савдо-кўнгилочар марказларида камида 300 томошабинга мўлжалланган тўртта кинотеатр яратиш мажбурийдир.

Тадбиркорларга кинотеатр қурилиши учун 25 сотихгача ер ажратилади

Баъзи бир қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун имтиёзлар берилади. Бозорда хом-ашёга бўлган талаб катта бўлиб, ҳозирда уни асосан импорт қоплаб келмоқда.

Давлат органларида чет тили. Ходимларга ҳафтасига камида бир марта чет тилини ўқитиш учун таълим ташкилотлари ўқитувчилари жалб қилинади.

Хусусий тиббиётда янги имкониятлар. Нодавлат тиббиёт ташкилотларига янги фаолият билан шуғулланишга рухсат берилади:

  • «Кўчма тиббиёт» хизматидан фойдаланган ҳолда, махсус транспорт воситаларида ташкил этилган аҳолига жойларда тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотларининг ҳамширалардан иборат «тиббий пунктлари» ни яратиш.

Нафақалар миқдори оширилади. Пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсияси, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ва бошқа ногиронлик бўйича пенсиялар миқдори 565 минг этиб белгиланди.

2021 йил 1 июлдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида (халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимликлар) хизмат автомашиналари учун давлат рақамлари жорий этилади.

Шаффофликни таъминлаш бўйича чралар кўрилади. Очиқ маълумотлар порталида ва давлат идораларининг веб-сайтларида давлат харидлари, меҳмонларни қабул қилиш харажатлари ва хизмат сафарлари, имтиёзлар ва сметалар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши керак.

Суд тизими автоматлаштирилади. Апелляция ва кассация ишларини судьялар ўртасида ишларни автоматик равишда тақсимлаш жорий этилди.

Телеграм каналимиз