Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг маълумот беришича FURSAT медиа-лойиҳаси ишга тушурилди. Лойиҳанинг асосий мақсади – ёшлар учун саноат ва тадбиркорлик зоналарини яратиш (ЁСТЗ), уларни ўз бизнесларини бошлашига жалб қилиш.
Лойиҳа 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ўз тадбиркорлик ғоясига эга, лекин уни бошлаш учун тажриба ва бошланғич капиталга эга бўлмаган ёшлар учун мўлжалланган. ЁСТЗлар ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун майдон бўлишга мўлжалланган.
Мамлакатда жами 219 та ЁСТЗ яратилади, уларнинг умумий майдони эса 805,6 гектарни ташкил этади. Шу билан бирга, ҳозирда 185 та шундай зоналар ташкил этилиб, уларнинг ҳудудида дастлабки лойиҳаларни амалга ошириш бошланди.
«FURSAT» лойиҳасига қандай аъзо бўлиш мумкин?
- www.fursatloyiha.uz ёки @фурсатлойиҳа_бот телеграм-боти орқали ариза юборинг. Аризангиз ўрганилиб, тасдиқланганидан сўнг, етти йил муддатга $100 000 гача имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўласиз. Бундан ташқари, вилоятингиздаги ЁСТЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун сизга 1000 квадрат метргача ер ажратилиши мумкин.
- Агар сизда бизнес-режа бўлмаса, “Лойиҳалар фабрикаси” бизнес-инкубаторларининг тажрибали мутахассислари уни ишлаб чиқиш учун сизга барча зарур ёрдамни кўрсатадилар.
oilakredit.uz порталидан бизнес режалар
Ёшлар учун “Фермерлар мактаби” лойиҳаси ишга туширилди
Ёшлар ва хотин-қизларга имтиёзли микрокредитлар ажратилмоқда