2021 йил 13 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ПФ-6260-сонли “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Унга кўра:
- Таълим кредитлари арзонлаштирилади: 2021 йил 1 сентябрдан таълим кредитлари Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (2021 йил июль ойи ҳолатида 14%) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини ажратилади.
- «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун қуйидагилар амалга оширилади:
- 128 минг болага ўқув қуроллари, китоб, кийим-кечак харид қилиш учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
- олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар тўлов-контракт суммаси биринчи ўқув йили учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. 2 мингта ёш оилаларни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва фоиз тўловларини қоплашга Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.
Ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади
2021 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида Ёшлар бизнес мактаби ишга туширилади. 2021 йилда 1,4 минг нафар ёшларга тадбиркорлик ва бизнес юритишда яхши натижаларга эришиш ва хавф-хатарлардан ҳимояланиш усуллари ўргатилади. Бундан ташқари, ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап лойиҳалари танлови доирасида ҳар бир туман ва шаҳарда 3 нафардан ғолибларга грантлар бериш амалиёти жорий этилади. Лойиҳаларни ҳар бири учун 50 млн сўмлик грантлар берилади.
Ёшлар ва хотин-қизларга имтиёзли микрокредитлар ажратилмоқда
Ёшлар учун “Фермерлар мактаби” лойиҳаси ишга туширилди
Мамлакат бўйлаб ёшлар тадбиркорилиги зоналари ташкил этилади