Телеграм каналимиз

Chevrolet Equinox 2021 билан нархи ва хусусиятлари билан танишинг

Автоулов ихлосмандларини Ўзбекистон бозорларига кириб келган янгиланган Chevrolet Equinox 2021 кроссовери билан таништирамиз.

Янгиланган ташқи ўзгаришлар таркибига радиатор панжараси, олд фаралар ва орқа чироқлар киради. Шунингдек, Chevrolet Equinox 2021 йил модели қуйидаги янги опцияларни ўз ичига олади:

  • Ёмғир датчиги;
  • Хавфсизлик тизими ( пиёдани аниқлаш, тўқнашув хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш, йўл чизиқларини назорат қилиш, кўриниши чекланган жойлар мониторингги);
  • Паст тезликда автоматик тормоз тизими;
  • Машиналар тўхташ жойидан чиққунча орқа тарафдаги транспорт воситаларининг ҳаракати ҳақида огоҳлантириш тизими;
  • Олдидаги транспорт воситасига бўлган масофа мониторингги;
  • Олд ўриндиқлар вентилясияси;
  • Ҳавони тозалаш тизими;
  • СТОП/ГО функцияси билан адаптив (мошлашувчан) круиз-контроль;
  • Ёруғликка таъсирчан орқа кўриниш ойнаси;
  • Премиум овоз тизимлар;
  • Қўшимча хотира картаси учун қути;
  • Ғилдираклар 19 (Шиналар 235/50Р19);
  • Ёруғликни ютувчи ойна;
  • Шовқин ва ёруғликни ютувчи олд ойна;
  • ЛEД ёритгичли олд ён чироқлар;
  • ЛEД фаралар;
  • Ақлли автомобиль ёруғлик тизими.

Автомибилларни расмий диллерликлардан харид қилиш мумкин. Chevrolet Equinox 2021 йил ЛТ комплектациянинг нархи: 414 000 000 сўм.

Телеграм каналимиз