Телеграм каналимиз

Меҳнат ярмаркасига шошилинг

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 5 август куни онлайн тартибда ўтказиладиган меҳнат ярмаркасига таклиф этади.

Ярмаркада Россия Федерациясидаги:

  • Қурилиш соҳасининг пайвандлаш, монтаж, пардозлаш, ғишт териш, бетон қуйиш ишларига
  • Ишлаб чиқариш соҳасининг балиқни қайта ишлаш, қандолат маҳсулотлар ва тикувчилик ишларига;
  • Хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳайдовчилик, куръерлик, юк ташиш ишларига;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасининг иссиқхона, сабзавотлар етиштириш, қўзиқорин териш ва бошқа 2000 дан ортиқ бўш иш ўринлари учун талабгорлар кўриб чиқилади.

Авиачипта ва ҳужжатларни (патент) расмийлаштириш харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши мумкин.

Ярмарка ўтказиладиган ҳудудлар:

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, «Ишга марҳамат» мономаркази биноси, Утепова кўчаси р/у. Мўлжал: «Истиқлол боғи» (Квадрат парк). Мурожаат учун: (61) 222-53-32, (61) 222-53-34.

Андижон шаҳри, Амир Темир шоҳ кўчаси, 39-уй. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон филиали биноси. Мурожаат учун: (95) 202-33-55.

Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси 103-уй. Мўлжал: Бухоро Нефть ва газ саноати коллежи биноси.
Мурожаат учун: (99) 708-49-98, (99) 197-75-11.

Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси
44-уй, «Ишга марҳамат» мономаркази биноси.
(Мўлжал: Жиззах «Ўрда боғи» ёнида, Боулинг рўпарасида).
Мурожаат учун: (72) 223-81-59.

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Хонобод кўчаси,
46-уй (вилоят БКМ). Мурожаат учун: (75) 224-05-25, (97) 293-27-52, (97) 770-04-92.

Навоий вилояти, Кармана тумани, Талқоқ маҳалласи. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси биноси. Мурожаат учун: (79) 224-11-60.

Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй (Сардоба бозор, Зангори экран ёнида БКМ биносида). Мурожаат учун: (69) 227-94-64, (69) 227-97-27.

Самарқанд шаҳар, Нарпай кўчаси, 7В-уй (мўлжал: Кимёгарлар қўрғони). «Ишга марҳамат» мономаркази биноси. Мурожаат учун: (66) 233-24-00, (66) 233-53-00.

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, И.Каримов кўчаси 35-уй (Гулистон БКМ). Мурожаат учун: (67) 225-55-59.

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Маржон кўчаси,
2-уй (Эски шаҳар АБКМ биноси). Мурожаат учун: (76) 222-45-22.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси 1-уй. Мурожаат учун: (55) 900-33-10.

Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй (10-мактаб, вилоят меҳнат бошқармаси биносида). Мурожаат учун: (73) 244-40-01.

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Байналминалчи кўчаси, 6-уй. Вилоят «Ишга марҳамат» мономаркази биноси. Мурожаат учун: (62) 229-19-96, (62) 224-12-35.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси 37-уй. Мурожаат учун: (71) 236-30-40.

Қўшимча маълумот учун: (71) 202-33-55 (ички рақам 77, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

Телеграм каналимиз