Пенсия, нафақа ва БҲМ оширилади

Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори оширилади

Фармонга кўра 2023 йил 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га оширилади. 2023 йил 1 майдан эса меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда. Натижада қуйидаги базавий миқдорлар кучга киради:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм этиб белгиланади
  • ёшга доир энг кам пенсиялар – 677 000 сўм
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 747 000 сўм

2023 йил 1 майдан эса меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 7%га оширилади ва энг кам миқдори 980 000 сўм этиб белгиланади. Базавий ҳисоблаш миқдори эса 330 000 сўм қилиб белгиланади.

2023 йилда закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори қанча?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази милодий 2023 (ҳижрий 1444) йилги учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади.

Унга кўра Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм ҳисобидан ҳисобланди. Бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 420 минг сўм лигидан келиб чиқиб, закот нисоби 35 700 000 млн сўмни этиб белгиланди.

Зарур эҳтиёжларидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 сўм ва ундан ортиқ маблағга ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон маблағининг 1/40 қисмини (2.5%) закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр – ўз молиявий имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан садақа бўлиб, садақанинг миқдори:

  • буғдойдан 2 кг – 12 000 сўм;
  • арпадан 4 кг – 20 000 сўм;
  • майиздан 2 кг – 100 000 сўм;
  • хурмодан 4 кг – 180 000 сўм деб белгиланди.

Фидя миқдори фитр садақа миқдори билан бир хил қилиб белгиланган. Ўз молиявий ҳолатингиздан келиб чиқиб, 4 маҳсулотдан бирининг қийматичага ҳар бир тутилмаган рўза куни учун садақа қилинади.

UFC 294: Махачев ва Волкановский 2, Хамзат Чимаев Камару Усман жанглари

2023 йил 21 октябрь куни Абу-Дабида UFC 294 турнири бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жанги: Ислам Махачев – Волкановский жанги ҳам бўлади.

Etihad Arena да уюштирилаятган UFC 294 турнирининг асосий карди Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.

Кечанинг асосий жангида Ислам Махачев ва автстралиялик Александр Волкановскийга қарши жанг қилади. Кечани иккинчи жангида Хамзат Чимаев ва Камару Усман ўрта вазда мусобақалашишади.

UFC 294 турнири асосий кардида қуйидаги жанглар бўлиши режалаштирилган:

  • Ислам Махачев (70,76 кг) vs Александр Волкановский (70,76 кг)
  • Хамзат Чимаев vs Камару Усман
  • Магомед Анкалаев vs Жонни Уолкер
  • Ислам Алискеров vs Варлей Элвис
  • Саид Нурмагомедов Муин Ғафуров
  • Тим Эллиот vs Мухаммад Мокаев

Жангларни Setanta TV канали, UFC пуллик трансляциялари орқали – UFC Pass, ESPN+ орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари қуйидаги сайтларда ҳам онлайн стримлар олиб борилади:

  • https://live-ufc.stream
  • https://crackstreams.net
  • https://www.vipleague.lc

Рамазон ҳайитида дам олиш кунлари

Рамазон ҳайити муносабати билан 2023 йил апрел ойида Ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади:

  • 2023 йил 22 апрел (шанба) дам олиш куни
  • 2023-йил 23-апрел (якшанба) тақвим бўйича дам олиш куни
  • 2023-йил 24-апрел (душанба) қўшимча дам олиш куни

Ипотека кредитлари ва уй-жой қурилиши бўйича Президент қарори

Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 13 апрел куни «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзоланди.

Унга кўра ипотекалашда қуйидаги ўзгаришлар кўзда тутилган:

  • банкларга расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ипотека кредитларини ажратишга рухсат этилди
    • бу ҳолда фуқаронинг тўлов қобилиятини уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал харажатлари каби маълумотлар ҳисобга олинади
  • банкларга дастлабки бадалга кўра арзонроқ кредит ажратиш имкони берилади
  • қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14% ли имтиёзли кредитлар ажратилади
  • пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш, ҳар битта қават учун алоҳида кредит олиш ҳуқуқи берилди
    • ҳозирги ҳолатда факат уй томи ёпилгач гаровга кўйишга рухсат берилади
  • давлат томонидан ипотека кредитлари қисман қайта молиялаштирилади
  • субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди
    • агар фуқаро 4 ойда субсидия сертификатидан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин
  • 2025 йил 1 январга қадар юқори маркали цемент, арраланадиган ёғоч, фанера, тахтадан ясалган опалубка ва ойнани импорт қилишда ноль ставкали божхона божи қўлланилади

2023 йил 1-майдан ойлик маошлар оширилади

2023 йилнинг 1 май ойидан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади оширилади

Хусусан май ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:

  • Мутахассис — 2 755 655 сўм (+180 276 сўм)
  • Олий тоифа — 3 798 940 сўм (+ 248 529 сўм)
  • Биринчи тоифа — 3 437 739 сўм (+224 899 сўм)
  • Иккинчи тоифа — 3 085 098 сўм (+ 201 829 сўм)
  • Ўрта махсус маълумотли — 2 575 883 сўм (+168 516 сўм)

2023-йил Рамазон ойи Рўза тақвими

Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

2023 йил Рамазан ойи Рўза тақвими билан қуйида танишинг:

Бундан ташқари ушбу @roza_taqvimi_bot – Рамазон тақвими телеграм боти орқали сахарлик ва ифторлик вақтидан олдин эслатмалар олиб туришингиз мумкин

Рамазон табригини @pozdravlenie_otkritki_bot боти орқали бепул яратинг

Тошкент шаҳри учун

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) 

Олдин: Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

Кейин: Гулистон +5/+1; Жиззах +10/+5; Денов +15/+3; Термиз +20/+5; Самарқанд +15/+8; Каттақўрғон +17/+11; Қарши +22/+12; Нурота +17/+14; Навоий +20/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+18; Урганч +34/+35; Нукус +35/+39.

Эслатиб ўтамиз, Рамазон ойи бошланиши ой кўринишига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкин

Бизнесни интернетда ривожлантириш бўйича 7 маслаxат

Янги бизнес очдингиз, мижозлар оқимини йўлга қўйиш ҳаракатидамисиз? Ундай бўлса ушбу мақоламиз сиз усун махсус!

Бизнесни реклама қилишнинг турли туман йўллари мавжуд. Ҳозирги кунга қадар энг оммабоп усулларидан газета ва телевидениеда реклама бериш ва ташқи рекламадан фойдаланишдир. Афсуски, ушбу усуллар ўзининг мевасини бериши учун каттароқ маблағ талаб этилади. Кичик ва микро бизнес эгалари бизнес бошлаётган пайтда ушбу маблағларга эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Кейинги пайтларда реклама қилишнинг яхши ва янги усуллари пайдо булиб келмоқда. Айниқса интернет реклама ўзининг самарадорлиги билан бошқа реклама каналларидан ажралиб турмоқда. Интернетда бизнесингизни ривожлантиришнинг асосий икки усули мавжуд. Интернетда бизнесни ривожлантириш бўйича маслаҳатларимни диққатингизга ҳавола қиламан:

  1. Биринчи навбатда Гугл ва Яндексда бизнесингизни рўйхатдан ўтказинг. Буни сиз мустақил амалга ошириб биласиз. Шунда Гугл ва Яндекс қидирув тизимида ва гугл ва яндекс карталарда сизнинг бизнесингиз қаерда жойлашгани, қандай хизматларни амалга оширасиз, алоқа учун телефон рақамлар еки мессенджерларга хаволаларни потенциал мижозларингиз қидирув тизимларидан тезда топиб олишлари мумкин. Агарда Google ва Яндексда бизнесингизни рўйхатдан ўтказишда қийналсангиз, менга мурожаат қилишингиз мумкин.
  2. Ижтимоий тармоқларда (Фейсбук, Инстаграм, Вконтакте, Твиттер) бизнесингизни аккаунтини очинг. Маҳсулот ва хизматларингиз ҳақида мунтазам гапиринг (ёзинг). Агарда ижтимоий тармоқларда аккаунтларни юргизишда вақтингиз етмаса SMM юритиб биладиган мутахассисни ёлланг. (Айтганча SMM нима эканлигини билмоқчи бўлсангиз ушбу мақолани ўқинг)
  3. Телеграмда канал очиб бизнесингизда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни еритиб боринг. Потенциал мижозлар ва ҳақиқий мижозлар фикр алмашишлари учун телеграм гуруҳ яратинг ва уларнинг саволларига мунтазам жавоб беринг
  4. Ҳудудий телеграм каналларда реклама сотиб олинг ва бизнесингизни бутун ҳудудда танитинг. Айнан ҳудудий янгиликларни чоп этиб борадиган каналларда ушбу ҳудуд бўйича потенциал аудитория мавжуд бўлади.
  5. Таргет реклама рекламани ёқинг. Фейсбук ва инстаграмда таргетинг рекламаси орқали сиз хохлаган мижоз портрети бўйича аудиторияни таргет қилиш мумкин. Ҳудуд, ёш, жинс, қизиқишлари бўйича сегментларга ажратиб уларга рекламангизни кўрсатиш имкони мавжуд
  6. Бизнесингизни сайтини яратинг. Потенциал мижозларингизни қизиқтирадиган мавзуларда мақолалар ёзиб уларни сайтингизда жойлаштириб боринг. Потенциал мижозларингиз гугл ва яндекс қидирув тизимларидан муаммоларига ечим қидираётган пайтда сизнинг сайтингизга рўпару келишади ва сайтингизга ўтишади.
  7. Google Ads ва Яндекс Директ орқали контекст реклама кампаниясини созланг. Бу сизнинг сайтингизни маълум бир сумма эвазига Google ва Яндекснинг биринчи саҳифасига, ҳатто биринчи сатрларга чиқаришга имкон беради.

Бонус маслаҳат: Ютуб платформасида бизнесингизни каналини яратинг. Каналда маҳсулот ва хизматларингиз ҳақида видеолар тасвирга олиб уларни юкланг. Ютуб видеолари Google қидирувининг биринчи саҳифаларидан жой олиш эҳтимоли кўпроқ.

Нима учун муддатли тўлов асосида харид қилиш афзалроқ?

Нима учун муддатли тўлов асосида харид қилиш афзалроқ?

Шахсий молияни бошқариш — ҳар ким ўрганиши мумкин бўлган билимдир. Яъни, ҳар қандай қарорни қабул қилишдан аввал уни ҳар томонлама баҳолаш, иқтисодий ва бошқа жиҳатларига эътибор қаратиш лозим.

Қандай ҳолатларда муддатли тўлов асосида харид қилиш керак? Уларни кўриб чиқамиз:

– Пулни тежаш. Агар сизда банкда омонатингиз ёки бошқа инвестицияларингиз бўлса ва шу билан бирга йирик харидни амалга оширишни истасангиз, ўз инвестицияларингиздан келадиган фойдани сақлаб қолган ҳолда маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиш тавсия этилади.

– Харажатларни камайтириш. Кичик кам даромадли оила катта ва қиммат ускуналани харид қилишда албатта тежамкорликни афзал кўради. Мутахассислар даромаднинг 25% дан кўп бўлмаган қисмини тўловларга ва қолган қисмини турмуш тарзи учун сарфлашни тавсия қиладилар.

– Фақатгина керакли нарсаларни сотиб олиш. Туғилган кунингиз учун янги смартфон, бузилгани ўрнига музлатгич ёки кир ювиш машинасини дарҳол харид қилиш – бу ва бошқа шу каби муаммоларни ҳал қилишга муддатли тўлов ёрдам беради.Қандай қилиб Texnomart орқали онлайн буюртма бериш мумкин?

Муддатли тўлов қандай амалга оширилади?

Биз ижтимоий тармоқлардамиз:

Site: Texnomart.uz

TG: https://t.me/texnomart

IG: https://instagram.com/texnomart/

FB: https://facebook.com/texnomart/

Қурбон Ҳайити байрами 9 июль, шанба куни деб белгиланди

Президент фармонига кўра 2022 йилда Қурбон ҳайити муносабати билан камида тўрт кун дам олинади:

  • 2022 йил 9 июль – шанба (Қурбон ҳайити байрами)
  • 2022 йил 10 июль – якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни)
  • 2022 йил 11 июль – душанба (қўшимча ишланмайдиган кун)
  • 2022 йил 12 июль – сешанба (қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни)
қизил билан дам олиш кунлари, яшил билан кўчирилган иш кунлари белгиланган

манба