Банклар ҳафта ичида : 9-15 сентябрь

Bank va biznes тугалланган хафтадаги банк сохасидаги сўнги янгиликлар билан таништиради. Бундан олдинги 1-8 сентябрь кунлари шарҳи билан мана бу ерда танишиш мумкин.

“Агробанк” Имкон омонати расмийлаштириш муддатини узайтирди

Имкон ” омонатини йилнинг охиригача расмийлаштириш мумкин бўлди. Омонатни масофадан туриб очиш мумкин. Шартлари қуйидагича:
Муддати – 13 ой ва 18 ой
Фоиз ставкаси — 22 % ва 23 %
Минимал миқдори — 1 000 000 сўм

Алоқабанк янги Ria Money Transfer пўл тизимига уланди

Банк дунёнинг 160 та давлатида ишлайдиган тизимига уланди. Ria Money Transfer тизими дунёнинг 3 та етакчи пул ўтказмалари тизимиларидан бири хисобланади.

“Ҳамкорбанк” AТБнинг Қарши шаҳрида минтақавий филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қашқадарё минтақавий филиали очилиши билан «Ҳамкорбанк»нинг филиалларини умумий сони 43 тага етди, хизмат кўрсатиш пунктларининг умумий сони эса 200 тага етди. Янги филиалида жисмоний ва юридик шахслар банк хизматларининг барча турларидан фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган.

«Ипак йўли банк» «яшил» иқтисодиётни молиялаштириш учун ЕТТБ билан 5 миллион АҚШ долларлик шартнома имзолади.

AИТБ Ипак Йўли ва ЕТТБ ўртасида имзоланган шартнома асосан кичик корхоналарга «яшил» иқтисодиётни молиялаштириш механизмига (ГЕФФ) йўл очиб, энергия самарадорлигини ва қайта тикланадиган енергия манбаларига сармоя киритиши имкониятини яратди.

ЕТТБ кредит линияси доирасида муваффақиятли амалга оширилган лойихаларнинг ташаббускорларига кредит миқдорининг 10 дан 20% гача грант маблағлари берилиши мумкин.

«Ипотека-банк» янги «MUSTAQILLIK» тариф режасини тақдим этади

«Ипотека-банк» АТИБ томонидан 2019 йил 30 сентябрга қадар банкимизда бирламчи ва иккиламчи ҳисобварақларини очиб, “Интернет-банк” тизимига уланган тадбиркорлик субъектларига “дебет айланмалари” учун хизмат ҳақи дастлабки 4 ой давомида мутлақо бепул тақдим этилади.

«Трастбанк» Тошкент шаҳрида янги банк хизматлари маркази очди

«Next» ва «Бешқайрағоч» банк хизматларида омонат ва кредитларни расмийлаштириш, халқаро пул ўтказмаларидан фойдаланиш, хорижий валюта айирбошлаш, ҳисоб рақам очиш, коммунал тўловлар ва бошқа барча турдаги банк хизматларини амалга ошириш мумкин.

ЎзCҚБ халқаро пул ўтказмалари хизмати бўйича SalamPay тизимига уланди

Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистондан Россияга кетган меҳнат мигрантларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида SalamPay тизимига уланди. Меҳнат мигрантлари томонидан юборилган маблағлар Ўзбекистонда Ўзсаноатқурилишбанкнинг халқаро пул ўтказмалари шохобчаларида Contact тизими орқали олинади.

Банк сохасига оид бошқа янгиликларни сайтнинг Банклар бўлимида кузатиб боринг

ЎзCҚБ халқаро пул ўтказмалари хизмати бўйича SalamPay тизимига уланди

Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистондан Россияга кетган меҳнат мигрантларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида SalamPay тизимига уланди.

Мазкур тизим халқаро пул ўтказмалари хизматига мўлжалланган бўлиб, у қуйидаги афзалликларга эга:

  • Мижоз банк шохобчасига ташриф буюрмайди;
  • Хизматдан Россиянинг исталган ҳудудида туриб, онлайн фойдаланади;
  • Хизмат учун қўшимча ҳақ тўламайди;
  • Тизимдан фойдаланиш учун исталган тилни (ўзбек ва рус) танлаш имкони мавжуд.

Бунда фақат Россиядаги юртдошларимиз ўз мобил алоқа воситаси (Андроид)га SalamPay мобил иловасини юклаб олса кифоя.

Меҳнат мигрантлари томонидан юборилган маблағлар Ўзбекистонда Ўзсаноатқурилишбанкнинг халқаро пул ўтказмалари шохобчаларида Contact тизими орқали олинади.

Ўтказма суммаси (пул маблағи) олувчига ўтказилгунга қадар илова балансида сақланади. Шу боис агар тизим фойдаланувчиси пул ўтказмасини бекор қилмоқчи бўлса, дастурдаги “қайтиш” тугмасини босиши лозимдир.

Мобил иловани юклаб олиш
IOS ▪️ Android

MyAlliance мобил иловасига «Humo» карталари уланди

«ASIA ALLIANCE BANK» нинг мобил иловаси «Humo» карталарини қўллаб қувватлашни бошлади.Ушбу илова орқали қуйидаги амалиётларни билан амалга оширишлари мумкин:

  • картадан картага пул ўтказиш; (шу жумладан УзCард карталари);
  • хизматлар учун тўлов;
  • онлайн валюта айирбошлаш;
  • банк ҳисобварағига пул ўтказиш;
  • кредитни сўндириш.

Ушбу иловани Play Market ёки App Store дўконларидан юклаб олиш мумкин.

Банклар ҳафта ичида – 2-8 сентябрь

 Bank va biznes тугалланган хафтадаги банк сохасидаги сўнги янгиликлар билан таништиради.

Агробанк

«Эркин» омонати янги шартлари

«Эркин» омонати янги шартлар билан тақдим этилди. Минимал маблағ миқдори туширилди. Қўшимча маблағ киритиш ва шартномани бузмасдан маблағ ечиб олиш мумкин. Омонат шартлари қуйидагича:
Муддати – 13 ой
Фоиз ставкаси — 18%.
Минимал миқдори — 3 000 000 сўм

Алоқабанк  

AloqaMobile иловасига HUMO карталарини қўшди.

Энди банк мобил иловасида HUMO картларидан фойдаланиш мумкин.Илова орқали балансни кўриш, тизим ичида пул ўтказиш ва тўловлар қилиш имконияти яратилди.

Хамкорбанк  

«Юбилей28»  янги омонат тури таклиф қилинди.

Мустақилликнинг ва банк ташкил топганининг 28 йиллиги муносабати билан янги омонат тури тақдим этилди. Расмийлайштириш банк филиаллари ва мобил илова орқали.Омонат шартлари қуйидагича:
Муддати – 6 ва 13 ой
Фоиз ставкаси — 22%.
Минимал миқдори — 2 000 000 сўм


Ипак йўли банк

Премиал карталар, жисмоний шахсларни кредитлаш ва Нидерландия тараққиёт банки билан келишув

«Visa International»  халқаро карталар линейкаси янгиланди. Visa Platinum Light картасига хизмат кўрсатиш нархлари  сезиларли даражада пасайди : картани чиқари – 22 300 сўм, хизмат кўрсатиш ойига – 0.49 АҚШ доллари қилиб белгиланди.

Жисмоний шахсларни кредитлаш қайта тикланди. Энг оммабоп кредит турлари сифатида банк авто кредит ва номақсад кредитларни қайд этди.

Нидерландия тараққиёт банки билан келишув 20 млн АҚШ долларлик кредит шартномаси имзоланди.Ушбу кредит линияси доирасидаги маблағлар икки йўналишда ажратилади : энергия тежовчи лойихалар ва кичик бизнесни қўллаб қувватлаш.

Қишлоқ Қурилиш Банк   

Омонатлар шартлари ўзгарди

2019 йил 1 сентябрь холатига банк миллий ва хорижий валютда жами 19 турдаги омонат таклиф қилмоқда. Фуқороларнинг омонатлардан даромадини ошириш мақсадида қатор ўзгаришлар киритилди. Улар билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганларга субсидия берилади

Regulation.gov.uz порталида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини қўллаб- қувватлашнинг янги воситаларини киритишни кўзда тутувчи қарор лойихаси қўйилди.

Лойиха муаллифи –  Молия вазирлиги. Ушбу ҳужжат Президентнинг 13.08.2019 йилдаги № 5780 – сон Фармонини ижросини таъминлаш  доирасида ишлаб чиқилган.ПФ -5780 билан танишиш учун бу ерга қаранг.

Қарор лойиҳасида нималар таклиф қилинмоқда?

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги воситаларини таклиф қилинмоқда:

  • тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш;
  • талаб бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш;
  • тадбиркорларни қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлаш (бепул телефон ва онлайн-маслахат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес – инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар)

“Микрокредитбанк” АТБ  ва “Халк банки” АТБлари Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини молиявий қўллаб қувватлайди. 2020 йилнинг 1 январидан Жамғарма томонидан қуйидаги субсидия маблағлари ажратилиши қўзда тутилмоқда:

касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишида ҳар бир фуқаро учун бир ойга:

  • ўқитиш харажатларига – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари ;
  • ўқитиш жараёнида ётоқ ва озиқ овқат билан таъминлашга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш йўналишида ўқитиш жараёнида ётоқ ва озиқ овқат билан таъминлаш харажатларига – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа харажатларига ҳар бир фуқаро учун бир марталик- базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорида.

Карор ижроси учун маъсуллар

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Агентлик – талаб бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишига;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Агентлик – тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш ҳамда тадбиркорларни қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлашни (бепул телефон ва онлайн-маслахат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари –  2019 йил 1 октябрга қадар маҳаллий бюджетда қўшимча манбалардан шаклланган маблағлар ҳисобидан Савдо-саноат палатасининг туман ва шаҳар тадбиркорликка кўмаклашиш марказларини бино ва иншоотлар ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

Қарор лойихаси муҳокамаси 12.09.2019 гача давом этади.

ЯТТлар ва фермер хўжаликларига чет эл валютасида даромадларини ечиб олиш тақиқланди

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ–5811-сон, 05.09.2019 й.), деб хабар қилмоқда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет эл валютасида давромад олувчи юридик шахс ташкил этмаган якка тадбиркорлар, шунингдек фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб оладилар (ҳозирга қадар чет эл валютасида ечиб  олиши мумкин бўлган), чет эл валютасидан чет элда фойдаланиш бундан мустасно.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилди.

Банклар кредит сиёсатига талаблар ўзгарди.

Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу хақда Марказий банк Бошқарув кенгаши 10.08.2019 куни 10/8 сонли қарор қабул қилди.

Ушбу низом Марказий банк томонидан 22.02.2000 й. № 429 сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб, у тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаб беради.

Кредит сиёсати нима ?

Банкнинг кредит сиёсати – кредитлаш жараёнида юзага келувчи таваккалчиликни бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларини кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир.

Кредит сиёсати банкнинг кредит фаолияти мақсадларини аниқ кўрсатиши ва аниқлаб бериши шарт. Ҳар бир банк ўз кредит сиёсатини ишлаб чиқиши ва амалга жорий этиши лозим.

Қандай ўзгартириш киритилди ?

  • Йил давомида заруратга кўра кредит сиёсатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Агар кредит сиёсатининг аксарият кисмига (50 фоиздан кам бўлмаган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган булса, бунда кредит сиёсатини янги тахрирда кабул килиш максадга мувофик
  • Кредит сиёсати, унга киритилган ўзгартириш ва кўшимчалар ёки унинг янги тахрири банк Кенгаши томонидан тасдиклангандан сунг 15 кун ичида Марказий банкка такдим этилади. Агар Банк Кенгаши томонидан банкнинг кредит сиёсатига ўзгартириш ва кўшимчалар киритилмаслиги хақида да карор кабул килса, ушбу карор кабул килинган кундан эътиборан 15 кун ичида Марказий банкка Кенгашнинг мажлис баёнидан кучирма такдим этилади
  • Кредит сиёсати банкларга такикловчи куйидаги коидаларни уз ичига олиши керак: жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (карзлар) бериш ва кредитлар (карзлар) буйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада хлсобга олиш; илгари олинган кредитлар (карзлар) буйича сундирилмаган муддати утган карздорлик мавжуд булган такдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар курсатиш.”.

Меҳнат қонунчилиги бузилганлиги учун жавобгарлик кучайтирилди.

29.08.2019 йил №558 сон президент томонидан имзоланган қонунга асосан меҳнат қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди деб хабар бермоқда norma.uz портали

МЖТКнинг фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар назарда тутилган саккизта моддасига тузатишлар киритилди, янги ҳуқуқбузарлик таркиблари киритилди (28.08.2019 йилдаги ЎРҚ-558-сон Қонунга қаранг).  

Ўзгартиришлар моҳияти қуйидагилардан иборат:

  • меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш(МЖТКнинг 49-моддаси) – жарима 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгачани ташкил қилади (илгари – 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача). Қўшимча таркиб китилди – худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача жарима солишга сабаб бўлади. Вояга етмаганларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини бузганлик учун жарималар икки бараварга – 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача оширилди (илгари 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача);
  • вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш (МЖТКнинг 491-моддаси) – бундажарима10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача (илгари – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача). Такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун 20 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача жарима жорий этилди;
  • иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаганлик учун (МЖТКнинг 492-моддаси)фуқароларга 7 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача (илгари тегишинча 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача ва 7 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача эди) жарима солинади. Шунингдек такроран содир этганлик учун жавобгарлик жорий этилади – бунда фуқароларга 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача ва мансабдор шахсларга 15 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача жарима солинади.
  • вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш бўйича мажбуриятдан такроран бўйин товлаш (МЖТКнинг 493-моддаси) маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилганда 15 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача жарима солишга сабаб бўлади. Биринчи марта содир этганлик учун жарималар ўзгартирилмади (10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача);
  • хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузганлик учун модда жорий этилди – биринчи марта содир этилганда: фуқароларга 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача, такроран содир этилганда: фуқароларга 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга 25 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача жарима солинади;
  • аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик (МЖТКнинг 50-моддаси) учун жарималар тенглаштирилди – маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат қўшимча кафолатларни таъминлайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини яратишга доир қарорларини бажармаганлик (илгари 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача эди), маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этганлик (илгари 5 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача эди), шунингдек иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобидан иш ўринларига ишга жойлаштиришни асоссиз равишда рад этганлик (илгари мавжуд бўлмаган), худди шунингдек аввал талабнома берилган, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этганлик (илгари 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача эди) учун жарима биринчи марта содир этилганда 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача, такроран содир этилганда 20 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача миқдорни ташкил қилади;  
  • меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик (МЖТКнинг 51-моддаси) учун жарималар  10 мартага оширилди (10 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача), такроран содир этганлик учун 30 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача жарималар жорий этилди. Вояга етмаганларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш 30 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача (илгари – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача) жарима солинишига сабаб бўлади;
  • бўш иш ўринларини яширганда (МЖТКнинг 229-моддаси)айбдорлардан 10 ЭКИҲдан 25 ЭКИҲгача ундирилади (илгари 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача эди). Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, 25 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача жарима ундирилади.


Тошкентга синов учун белорусь электробуси келтирилди.

Дастлаб ушбу автобус энг қисқа йўналиш бўлмиш №41 да синаб кўрилади. Бу хақда  АЖ «Тошшахартрансхизмат» матбуот хизматига асосланиб Spot хабар берди.

Фото «Тошшахартрансхизмат» матбуот хизматига тегишли

Тошкент шахар хокимлиги ва Белорусьнинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги келишувга асосан, шахар хокимияти электробусларни синаб кўришга қарор қилди.

Бир йил олдинга келишувга кўра, компания томонидан тақдим этилган элктробус шахар шароитида синаб кўрилади. Агар у синовдан яхши ўтиб, натижалар кутилганидек бўлса, музокоралар кенгайтирлаган тартибда давом этади.

«Белкоммунмаш» бош директори Spot га хабар қилишича, электробус — инновацион экологик транспорт тури бўлиб, 5-7 минут давомида олган қуввати билан 15 км гача бўлган масофани босиб ўтиши мумкин. Электробус видео кузатув, GPS-навигация ва иқлим назорат тизимларига эга.

АЖ «Тошшахартрансхизмат» матбуот хизмати синов электробус  Тошкентга етиб келгани ва ташкилий ишлар олиб борилгани, хусусан шахарнинг иккита жойида қувватлаш станциялари ўрнатилгани хақида хабар қилди.

Янги Солиқ кодекси лойиҳасидаги 12 та энг муҳим ўзгаришлар

2 сентябрь куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги Солиқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Муҳокамалар 17-сентябргача давом этади, мана бу ерда ўз фикр ва мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин.

Buxgalter.uz янги таклиф қилинаётган кодекс лойихаси билан танишиб чиқди. Солиқ кодексининг амалдаги таҳрири шу йилдан бошлаб сезиларли янгиланган. Бироқ унда эски ёндашувларнинг асоратлари қолган:

  • турли фаолият турлари учун талай солиқ режимлари;
  • солиқ тўловчи ҳуқуқларининг декларативлиги;
  • қонунга итоаткорлигидан қатъи назар барча солиқ тўловчиларга бир хилда татбиқ этиладиган солиқ назорати шаклларининг шаффоф эмаслиги.

Ишлаб чиқувчиларнинг баёнотига кўра, улар ушбу муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилишган. Буни улар қанчалаик уддалаганликларини мутахассислар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасини диққат билан ўрганиб чиққач баҳолайдилар. Бироқ ҳозирнинг ўзида қуйидаги ижобий ўзгаришлар яққол кўзга ташланмоқда.

Қуйида ундаги 12 та энг муҳим ўзгаришлар билан танишингиз мумкин.

1.”Яшил йўлак” – инсофли солиқ тўловчилар учун.

Барча назорат тадбирлари асосига хатар-таҳлили натижалари қўйилади. Агар тадбиркор ҳисоботларни ўз вақтида топширса ва солиқларни тўласа, унинг солиқ юкламаси фаолият тури учун ўртача даражада бўлса, белгиланиши бўйича солиқчиларда унга нисбатан саволлар юзага келмайди.

Бундайларни солиқ инспектори эмас, балки компьютер дастури  халқаро ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда аниқлайди.

Агарда  солиқ тўловчи ўртача ёки юқори хатар гуруҳига киритилса, унга солиқчиларнинг эътибори юқори бўлади. Ушбу эътибор  учта солиқ дастагидан (камерал назорат, сайёр текширувлар, солиқ аудити) бирининг аниқ ҳуқуқий шаклига айланади.

Камерал назорат ва сайёр текширувлар натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликларни солиқ тўловчининг ўзи молиявий санкцияларсиз тўғрилаши мумкин. Фақат пеня тўлашга тўғри келади.

Жарима санкциялари (пеня бундан мустасно), суд жараёнлари ва бошқа кўнгилсиз   оқибатлар фақат тафтиш ўрнига келадиган солиқ аудити натижаларига кўра назарда тутилган. Бунда санкция миқдорлари солиқ ҳуқуқбузарлиги турига боғлиқ ҳолда табақалаштирилади. 

2. Солиқ тўловчи контрагентни танлашда эҳтиёткорлик қилиши даркор.

Лойиҳа янги тушунча – эҳтиёткорликни жорий этмоқда. Контрагентни танлашда сиз у бир кунлик фирма эмаслигига ишонч ҳосил қилишингиз лозим бўлади. Бунинг учун қуйидагиларни текшириш зарур:

  • контрагент солиқ органларига ҳисобга қўйилганми;
  • ишлаб чиқариш базасига эгами;
  • ходимлари мавжудми;
  • унинг молиявий аҳволи ва ишбилармонлик обрўси қандай;
  • у мажбуриятларни ижро этишга қобилиятлими.

Инсофсиз контрагентлар билан битимлар қўшимча солиқлар ҳисоблашга олиб келиши мумкин.

3. Давлат бюджети солиқ тўловчиларга пенялар тўлайди.

Солиқ органларининг қонунга хилоф равишда қўшимча солиқ ҳисоблаш, молиявий санкциялар қўллаш ва ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтаришни кечиктириш учун жавобгарлиги жорий этилмоқда. Ушбу ҳолларда давлат бюджети солиқ тўловчиларга пеня тўлайди.

Масалан, сиздан инкассо орқали мавжуд бўлмаган боқимонда учун пул ечилган. Ёки сиз солиқчилар “илтимосига кўра” бюджетга ортиқча тўладингиз. Шу каби вазиятларда давлат бизнесга унинг пулидан “фойдаланишнинг” ҳар бир куни учун фоиз тўлайди. МБ қайта молиялаштириш ставкасига тенг фоиз ставкаси қабул қилинади.

4.Давлат ҚҚС бўйича манфий сальдони қайтаради.

Бугунги кунда ҚҚС бўйича “манфий” сальдо фақат экспорт қилувчиларга қайтарилмоқда. Таклиф этилаётган ўзгартиришларга биноан у камерал текширув ўтказилгандан кейин барча тўловчиларга тўланади. Экспорт қилувчилар, йирик солиқ тўловчилар ва банк кафолатини тақдим этган корхоналарнинг бундан ўтишлари зарур эмас.

5. Асосий воситалар бўйича ҚҚС – дарҳол ҳисобга олинади.

Бизнес асосий воситалар объектларини, жумладан кўчмас мулк объектларини харид қилишда (барпо этишда) ҚҚСни бир йўла ҳисобга олиши мумкин. Бу улар қийматиниг 20%ини корхонада фойдаланишда сақлаб қолишга ёрдам беради. Масалан,  3 млрд сўм қийматидаги бинони харид қилишда “кирувчи” ҚҚС суммаси 600 млн сўмни ташкил этади. Бу суммани корхона дарҳол ҳисобга олиши – ўз харидоридан  олган ҚҚСдан ушлаб қолиши мумкин.

Ҳозирги вақтда  ҳисобга олишни тенг улушларда 12 ой давомида, кўчмас мулк объектлари бўйича эса 36 ой давомида амалга ошириш мумкин. Яъни ҳар ойда корхона сизнинг мисолингизда фақат 16,7 млн сўмни ҳисобга олишга ҳақли. Фарқи яққол кўринади!

6. Соддалаштирилган ҚҚС бўлмаслиги мумкин.

Солиқ кодексидан соддалаштирилган ҚҚСни чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда. У корхоналарга фойдали эмас, чунки уларга кирувчи солиқни ҳисобга олиш имконини бермайди. Ҳақиқатда “соддалаштирилган” ҚҚС – бу худди ўша ЯСТ, фақат оширилган ставкалар бўйича. У қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг умумбелгиланган солиққа ўтиши боис ҳам зарур бўлмайди. Бу ўша умумий овқатланиш корхоналарига кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш имконини беради.

7. ҚҚС тўловчилар рўйхати кенгайтирилмоқда.

ҚҚС тўловчилар жумласига қуйидагилар қўшилади:

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари. Бунда уларга имтиёзлар тақдим этилган – фойда солиғи бўйича ноль ставкаси ва мол-мулк солиғидан озод этиш;
  • бозорлар;
  • адвокатлик бюро ва фирмалари;
  • чет эл юридик шахсларининг доимий муассасалари;
  • давлат мулкини ижарага тақдим этган ҳолда бюджетга ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва ўтказишни амалга оширадиган ваколатли давлат органи.

8. Текин олинган мол-мулк ва кўрсатилган хизматларга ҚҚС солмаслик мумкин.

Фақат битта шарт билан – текин бериш иқтисодий жиҳатдан оқланган бўлиши керак. Бу сиз қуйидагилар учун мол-мулкни текин беришингиз ёки текин хизмат кўрсатишингизни англатади:

1)даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида;

2) тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш ёки ривожлантириш учун. Ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги аниқ асосланган.

9. “Google га солиқ” жорий этиш кўзланмоқда.

Ўзбекистон жисмоний шахсларга электрон шаклда хизмат кўрсатадиган хорижий ташкилотларга ҚҚС белгилашни хоҳлайди. Лойиҳада бунинг учун махсус боб назарда тутилган.  Google, Yandex, Alibaba каби компаниялар ва бошқалар 2020 йил 1 январдан бошлаб:

  • солиқ органларида ҳисобга қўйилишлари;
  • ҳар ойда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳисобот топширишлари;
  • Ўзбекистоннинг жисмоний шахсларига кўрсатилаётган хизматлар қийматидан ҚҚС ҳисоблашлари ва тўлашлари керак.

10. Фойда прогнози ва жорий тўловлар бўйича маълумотномалар ўтмишда қолади.

Солиқ тўловчилар энди жорий тўловлар бўйича маълумотномалар топширмайди. Бунда – ҳамма, турли сабабларга кўра.

Солиқ даврида жами даромади 5 млрд сўмгача бўлган ташкилотлар уларни топширмайди, сабаби улар учун аванс тўловлари назарда тутилмаган.

Қолган барча – аванс тўловларини амалга оширади. Бироқ, ҳисоб-китоб услуби соддалаштирилганлиги ва Солиқ кодексида қайд этилганлиги боис фойдани прогнозлаштириш ва маълумотномалар топшириш зарур эмас.

11. Харажатлар асосланган бўлиши керак.

Лойиҳага мувофиқ фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда корхонанинг жами даромадидан барча иқтисодий жиҳатдан оқланган харажатлар чегирилади. Бу – қуйидаги шартларда ҳар қандай  харажатлар ҳисобланади:

1)даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида амалга оширилган харажатлар;

2) бундай тадбиркорлик фаолияти учун зарур ёки уни сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун хизмат қилади ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асосланган;

3) қонунчилик қоидаларидан келиб чиқади.

12. Инвестициявий чегирма фойда солиғида тежашда ёрдам беради.

Фойда солиғи ҳисоб-китобида корхона қуйидаги миқдорда инвестициявий чегирма қилишга ҳақли:

  • янги технологик ускуналар қийматининг, модернизация қилиш, техник, технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг 10%и;
  • ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришининг дастурий таъминоти қийматининг 10%и;
  • ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 5%и.