2022 йил 1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Республикамизда 2022 йил 1 июндан қуйидаги ўзгаришлар кучга киради:

  • Давлат хизматчиларининг иш ҳақлари 12% оширилади
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланади
  • базавий ҳисоблаш миқдори 300 000 сўм этиб белгиланди
  • тиббиёт муассасалари ходимларининг маошлари оширилади:
    • тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун 10-15%га
    • тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун 15%га
  • «Ёшлар дафтари»га киритилганлар ОТМлар қабул тест синовларида бепул иштирок эта оладилар
  • Автожарималар миқдорлари оширилади

Йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорлари билан танишинг

2022 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2022 (ҳижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм ҳисобидан ҳисобланди. Бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 400 минг сўм лигидан келиб чиқиб, закот нисоби 34 млн сўмни этиб белгиланди.

Зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 32 000 000 сўм ва ундан ортиқ маблағга ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон маблағининг 1/40 қисмини (2.5%) закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр – ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан садақа бўлиб, садақанинг миқдори:

  • буғдойдан 2 кг – 10 000 сўм;
  • арпадан 4 кг – 16 000 сўм;
  • майиздан 2 кг – 100 000 сўм;
  • хурмодан 4 кг – 160 000 сўм деб белгиланди.

Фидя миқдори мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати миқдорида бир кун учун 25 000 сўм, бир ойга 750 000 сўм этиб белгиланди.

2022-йил Рамазон ойи Рўза тақвими

Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

2022 йил Рамазан ойи Рўза тақвими билан қуйида танишинг:

Бундан ташқари ушбу @roza_taqvimi_bot – Рамазон тақвими телеграм боти орқали сахарлик ва ифторлик вақтидан олдин эслатмалар олиб туришингиз мумкин

Рамазон табригини @pozdravlenie_otkritki_bot боти орқали бепул яратинг

Тошкент шаҳри учун

КУНАПРЕЛЬ-МАЙҲАФТА КУНИСАҲАРЛИК (ТОНГ)ИФТОР (ШОМ)
102 апрель Шанба04:4718:51
203Якшанба04:4518:52
304Душанба04:4318:53
405Сешанба04:4118:54
506Чоршанба04:3918:55
607Пайшанба04:3718:56
708Жума04:3518:57
809 Шанба 04:3418:58
910 Якшанба 04:3218:59
1011 Душанба 04:3019:00
1112 Сешанба 04:2819:01
1213 Чоршанба 04:2619:03
1314 Пайшанба 04:2519:04
1415 Жума 04:2319:05
1516 Шанба 04:2119:06
1617 Якшанба 04:1919:07
1718 Душанба 04:1719:08
1819 Сешанба 04:1519:09
1920 Чоршанба 04:1319:10
2021 Пайшанба 04:1219:11
2122 Жума 04:1019:12
2223 Шанба 04:0819:13
2324 Якшанба 04:0619:14
2425 Душанба 04:0519:15
2526 Сешанба 04:0419:17
2627 Чоршанба 04:0219:18
2728 Пайшанба 03:5919:19
2829 Жума 03:5719:20
2930 Шанба 03:5619:21
301 май Якшанба 03:5419:22

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) 

Олдин: Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

Кейин: Гулистон +5/+1; Жиззах +10/+5; Денов +15/+3; Термиз +20/+5; Самарқанд +15/+8; Каттақўрғон +17/+11; Қарши +22/+12; Нурота +17/+14; Навоий +20/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+18; Урганч +34/+35; Нукус +35/+39.

Эслатиб ўтамиз, Рамазон ойи бошланиши ой кўринишига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкин

«UzAutoMotors» автомобиль нархларини оширди

UzAutoMotors (GM Uzbekistan) 2022 йил 3 март куни автомобил нархларини оширди ва шартнома беришни қайта йўлга қўйди.

Бундан ташқари олди сотди шартномаларида автомобильний бошланғич тўлови камайтирилган. Баъзи авто моделларни 1-3 кун ичида олишингиз мумкин.

Компания жисмоний шахслар учун олдиндан тўлов миқдорини 85% дан 50% гача пасайтиради. Масалан, Chevrolet Cobalt AT автомобилини сотиб олишда олдиндан тўлов 106.7 миллион сўмдан 62.8 миллион сўмгача камайди.

ЯНГИ НАРХЛАР

МодельНархи
SPARK LT/АТ M300M/GC/-A125 (3-позиция)104 095 000 сўм
NEXIA 3 LTZ/AV-ElegantAT119 921 000 сўм
NEXIA 3 LTZ/AT AV-GX16AT117 967 000 сўм
COBALT LTZ/AT GX16/ATB-PLUS (4-позиция)125 795 000 сўм
CHEVROLET LACETTI SX/Comfort(1-позиция)128 284 000 сўм
CHEVROLET LACETTI Lacetti L-ELEGANT/AT PLUS153 506 000 сўм
Chevrolet Tracker LT A/T (2-позиция)255 200 000 сўм
Chevrolet Tracker Redline A/T (3-позиция)264 000 000 сўм

bankxizmatlari.uz портали ишга туширилди

Жисмоний шахслар учун Марказий банк томонидан банкларнинг молиявий хизматлари ахборот портали ишга туширилди.


https://bankxizmatlari.uz cайти фуқароларга тижорат банклари хизматларни танлаш, таҳлил қилиш ва таққослаш имкониятини беради.
Порталда аҳоли учун банк хизматлари, жумладан, кредитлар, омонатлар, пластик карточкалар, валюта айирбошлаш, пул ўтказмалари, банкомат манзиллари ва бошқалар ҳақида маълумотлар тақдим этилган. Шунингдек порталда сиз хизматларни солиштириш ва дастлабки ҳисоб-китобларни амалга оширишингиз мумкин.


Лойиҳа вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • молиявий хизматларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш
  • банкларнинг энг яхши таклифлари билан ҳар куни танишиш имкониятини бериш
  • истеъмолчи вақтни тежаш
  • молиявий саводхонлигини ошириш. 

УМРА–2022 22-январдан бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022-йил 22 январдан «Умра – 2022» мавсуми бошланишини эълон қилди.

Унга кўра 2022-йил 22-январь куни биринчи рейс Саудия Арабистонигa учириши режалаштирилган. Кейинги рейслар 25, 28 январь кунларига режалаштирилган. Ушбу зиёратга биринчи навбатда пандемиядан олдин (2020-йил февраль ойи охиригача) умра зиёрати учун тўловлар қилган фуқаролар юборилади.

Пандемия шароитида хавфсизликни таъминлаш мақсадида автобус ўриндиқлари сони, меҳмонхоналар хизматларига бир неча чекловлар киритилган. Бундан ташқари 15% Саудия ҚҚС солиғи ҳам бор. Шу сабабли Умра зиёрати нархи ўзгарган:  

  • 2020 йил мартгача тўловларни оширганлар қўшимча равишда 4 770 000 сўм тўлайдилар
  • янги навбатга ёзиладиганлар учун 17 млн 800 минг сўм атрофида

Тўловларни «Алоқабанк» АТнинг барча филиалларида (шанба ва якшанба кунлари ҳам) амалга оширишингиз мумкин.

Бундан ташқари, зиётга кетмоқчи бўлганларга бир неча талаблар мавжуд:

  • фуқаро COVID-19 га қарши Astra-Zeneca, Moderna, Pfizer ёки Jonson & Jonson вакциналари билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим
  • ёки Спутник V ва Ўзбекистон-Хитой каби вакциналаридан бири билан 1 марта эмланлиги кифоя
  • ҳар бир зиёратчида смартфон (Android ёки IOS тизимида ишлайдиган) бўлиши, унда Tawakkalna ва Eatmarna дастурлари юкланганлиги талаб қилинади. Бу дастурлар зиёратчилар хавфсизлиги ва уларга хизмат кўрсатишга ёрдам беради

Тиббий ниқоб тақмаганлик учун 300$ жарима белгилаган!

Саудия Арабистонида қандай карантин чекловлари ўрнатилган?

  • хорижлик фуқаро вакциналар билан эмланган бўлиши лозим
  • ПЦР тестига эга бўлиши
  • ўзи билан 30 та тиббий ниқоб олиши
  • ватанга қайтишдан олдин Макка шаҳридаги меҳмонхонада ПЦР тест топширишлари керак бўлади.

Умра сафарига навбатга ёзилиш учун МФЙ га паспорт билан мурожаат қилиш лозим. Ундан сўнг поликлиникада тиббий кўрикдан ўтилади. Натижалар яхши чиқса, умра тўлови тўланади

1443-ҳижрий йил тақвими

2022 йил Рамазон ойи Рўза тақвими билан бу ерда танишинг @roza_taqvimi_bot

Тошкент вақти билан 1443-ҳижрий йил тақвими билан танишинг

Муҳаррам ойи
Сафар ойи
Рабъи-ул-аввал ойи
Рабъи-ус-соний ойи
Жумодул-аввал ойи
Жумодус-соний ойи
Ражаб ойи
Шаъбон ойи
Рамазон ойи
Шаввол ойи
Зулқаъда ойи
Зулҳижжа ойи

Манба

Байрамда банклар қайси кунлари ишлайди?

Янги йил арафасида ва 2022 йил бошида банкларда иш режими қуйидагича бўлиши эълон қилинди:

  • Асакабанк
    • 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 5 январгача дам олиш кунлари
    • Халқаро пул ўтказмалари (Western Union, Zolotaya korona, MoneyGram) 28 декабрдан 2022 йил 5 январгача тўхтатилади
  • Инфинбанк
    • Халқаро пул ўтказмалари (Western Union, Zolotaya korona, MoneyGram) 28 декабрь 13:00 дан 2022 йил 5 январгача тўхтатилади
    • 31 декабрдан 2022 йил 5 январгача дам олиш кунлари
  • Азия Аллианс Банк
    • SWIFT ўтказмалари билан ишлаш: 2021 йил 29 декабрдан 2022 йил биринчи банк кунигача тўхтатилади
    • Халқаро пул ўтказмалари 28 декабрдан 2022 йил биринчи банк кунигача тўхтатилади
  • Ориент Финанс Банк
    • 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 5 январгача дам олиш куни
    • Халқаро тўловлар 2021 йил 29 декабргача ишлайди
    • Валюта айирбошлаш 2021 йил 30 декабр 15:00 гача ишлайди
  • Ипак Йўли банки
    • банк 2022 йил 5 январдан иш бошлайди
    • пул ўтказмаларини амалга оширишнинг охирги кунлари:⠀
      • Western Union — 2021 йил 28 декабрь
      • MoneyGram — 2021 йил 29 декабрь
      • UNISTREAM ва «Золотая корона» — 2021 йил 30 декабрь соат 14:00 гача
      • жисмоний шахслар учун SWIFT банк ўтказмалари — 2021 йил 29 декабрь соат 14:00 гача
  • Туронбанк
    • 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 5 январгача дам олиш кунлари
    • Халқаро пул ўтказмалари 28 декабрдан 2022 йил 5 январгача тўхтатилади
  • Халқ банки
    • 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 5 январгача дам олиш кунлари
    • Халқаро пул ўтказмалари (Золотая корона, CONTACT, Азия Экспресс) 31 декабрдан 2022 йил 5 январгача тўхтатилади
    • жисмоний шахслар учун SWIFT банк ўтказмаларининг охирги куни 2021 йил 29 декабр
    • 2022 йил 5 январдан банк одатий иш режимида ишлайди
  • Ҳамкорбанк
    • 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 5 январгача дам олиш кунлари
  • ЗираатБанк
    • 28 декабрь – SWIFT тизимида банк ўтказмалари учун охирги кун
    • 27 декабрь – жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари учун охирги кун (Western Union, MoneyGramm, Золотая Корона)
    • Банк 2022 йил 5 январдан одатий график асосида ишлашни бошлайди
  • Қишлоқ Қурилиш банки
    • 31 декабрдан 2022 йил 5 январгача дам олиш кунлари

Қолган банкларда ҳам охирги иш куни 2021 йил 30 декабрь. 2022 йил банк иш куни 2022 йил 5 январдан бошаланади.

Янги 50 ва 100 минг сўмлик банкноталар чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 50 000 ва 100 000 сўмлик банкноталарнинг янги кўринишини тақдим этди.

Улар 2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб муомалага чиқарилиши кутиляпти. 2017 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 2019 йил намунасидаги 100 000 сўмлик банкнотлар ўз кучида қолади ва тўлов қобилиятини йўқотмайди.

«Буюк Ипак йўли» тематикасида чиқариладиган банкноталарла Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг тарихий обидалари акс эттирилган.

50 минг сўмлик банкнота:

Банкнотанинг олд томонида Сурхондарё вилоятида жойлашган XI-XII асрларга тегишли Абу Исо Термизий мақбараси, орқа томонида милоддан аввалги III-I асрларга тегишли бўлган Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қадимий ёдгорлик – Фаёзтепа ёдгорлиги тасвирланган.

100 минг сўмлик банкнота:

Банкнот олд томони Хива шаҳрида жойлашган Ичан қалъа тарихий музейи тасвирланган. Банкнот орқа томонида III-IV аср Хоразм давлатининг пойтахти – Ангка Қалъа ёдгорлиги тасвирланган.

UFC 267: Ислам Махачев, Чимаев, Петр Ян жанглари

2021 йил 30 октябрь куни Абу-Дабининг Яс оролида (Жангчилар ороли) UFC 267 турнири бўлиб ўтади.

ММА бўйича энг йирик промоушени UFC томонидан Etihad Arena да уюштирилаятган UFC 267 турнири 30 октябрьда Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади. Турнирда 2 та олтин камар учун жанг бўлиб ўтади.

Кечанинг асосий жангида поляк Ян Блахович бразилиялик Гловер Тейшерага қарши жангда ўз камарини ҳимоя қилади. Кечани иккинчи жангида Петр Ян ва Кори Сендхаген 61 кг вазнда вақтинчалик камар учун мусобақалашишади.

Бундан ташқари UFC 267 турнирида Россиялик Александр Волков, Ислам Махачев, Магомед Анкалаевлар ҳам жанг ўтказадилар.

UFC 267 турнири асосий кардида қуйидаги жанглар бўлиши режалаштирилган:

  • Ян Блахович (92,98 кг) vs Гловер Тейшейра (92,98 кг)
  • Пётр Ян (61,23 кг) vs Кори Сэндхаген (61,23 кг)
  • Ислам Махачев (70,53 кг) vs Дэн Хукер (70,76 кг)
  • Александр Волков (119,29 кг) vs Марчин Тыбура (112,94 кг)
  • Ли Цзинлян (77,56 кг) vs Хамзат Чимаев (77,56 кг)
  • Магомед Анкалаев (93,21 кг) vs Волкан Оздемир (93,21 кг)

Жангларни UzreportTV канали, UFC пуллик трансляциялари орқали – UFC Pass, ESPN+ орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари қуйидаги сайтларда ҳам онлайн стримлар олиб борилади:

  • https://live-ufc.stream
  • https://crackstreams.net
  • https://www.vipleague.lc