Субсидия ўзи нима?
Ипотека субсидияси – ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқарога бериладиган маблағлардир.
2021 йил ипотека субсидияси соддалаштирилди
Янги тартиб асосида уй-жой сотиб олишдаги субсидия масаласига боғлиқ бази саволларга Марказий Банк мутахассиси жавоб берди:
- Кимларга берилади?
- кам таъминланган, уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.
- Қайси турдаги уй-жой учун?
- бирламчи бозордан сотиб олинадиган уй-жойлар учун
- Бошланғич бадал учун бериладиган субсидия қанча миқдорда ва қандай кўринишда тақдим этилади?
- уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида берилади
- Фоиз учун субсидия қанча миқдорда ва муддатга тақдим этилади?
- Қишлоқ ва шаҳарларда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити учун фоиз тўловларини қоплаш учун 10 фоиздан
- Тошкент шаҳрида 12 фоиздан ошган қисми учун ҳар ойнинг 25-санасигача берилади
- Субсидия олиш учун ариза топширган шахс сўровини кўриб чиқиш учун қанча ҳақ тўлаши лозим?
- уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида маълумотлар истисно тариқасида бепул амалга оширилади.
- Уй-жой харид қилишда субсидия олиш бўйича қарор қанча муддатга амал қилади?
- субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома календарь йил якунига қадар амал қилади.
- ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра, 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади
- Хозирда хорижий давлатда меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб боряпман, уй-жойга этиёжманд оиламиз. Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?
- субсидия олиш тўғрисидаги аризани меҳнат мигрантлари номидан унинг оила аъзолари бериши мумкин
- Иккиламчи бозордан квартира сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?
- янги тартиб доирасида бериладиган субсидиялар бирламчи бозордан сотиб олинадиган уй-жойлар учун ажратилади.
- Илгари кредит олган шахслар бошланғич бадал ёки фоиз учун субсидия олиши мумкинми?
- Илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини)нинг такрорий мурожаат этганда субсидия тўланиши рад этилиши мумкин.
- потенциал қарз олувчиларга ўрнатилган мувофиқлик мезонларига жавоб берадиган, қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаган, ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаган шахслар янги тартиб асосида ипотека кредитлари олиши мумкин.
Ипотека расмийлаштириш тўловлари қанча?
Халқ банкидан четда ишлайдиганлар учун “Expat-home” ипотека кредити таклиф қилмоқда
Банклардаги ипотека кредитлари билан бу ерда танишинг
Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки сайти ва телеграм каналидаги маълумотлари асосида тайёрланди.