Кадастр хизматларини кўрасатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорига кўра тартибга солинади. Қуйида кадаст хизматларининг кўрсатиш муддатлари ва улар учун унидириладиган давлат божлари билан танишишингиз мумкин:
№ | Хизмат тури | Зарур ҳужжатлар | Муддати | Тўлов |
1 | Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот бериш | Сўровнома | 3 иш куни | БҲМнинг 3% (аризада кўрсатилган шахсларнинг ҳар бирига нисбатан) |
2 | Кўчмас мулк оьъектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (Турар) | Сўровнома;Ижара шартномасининг асл нусхаси | 1 иш куни | БҲМнинг 1,25 баравари |
3 | Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш | Сўровнома;Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ғуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишув асл нусхаси | 1 иш куни | БҲМнинг 1,25 баравари |
4 | Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш | Сўровнома;Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат | а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича: кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача; якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача. б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича: умумий майдони 100 км.м гача – 5 иш кунигача; умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м гача – 7 иш кунигача; умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м гача – 10 иш кунигача; умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м гача – 15 иш кунигача; умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача – 20 иш кунигача; умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ – 25 иш кунигача; ажратилган ер участкалари бўйича – 3 иш кунигча | Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июльдаги 186-сон қарорида белгиланган кўчмас мулк тоифаси ва майдонига қараб тўлов ундирилади. |
5 | Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (нотурар) | СўровномаИжара шартномасининг асл нусхаси | 1 иш куни | БҲМнинг 1,25 баравари |
6 | Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш | Сўровнома | 11 иш куни | БҲМнинг 30 % |
7 | Турар жой майдони бўйича маълумотнома | Сўровнома | 5 иш куни | Бепул |
8 | Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш | СўровномаКўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат | 2 иш куни | БҲМнинг 2 баравари |
9 | Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш | СўровномаҚуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим қилинади: -қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси; -нотариал тартибда тасдиқланган бино, иншоотнинг олди-сотди шартномаси; -корхонанинг топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга олди-сотди шартномаси; -лизинг шартномаси; -бино, иншоот, турар жойни ҳадя этиш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома; -бино, иншоот, турар жойни айирбошлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома; -турар жойни бошқа шахсга рента тўлови шарти билан ўтказилиши назарда тутиладиган нотариал тартибда тасдиқланган рента шартномаси; -хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойни тасарруф этиш ҳуқуқи билан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери; -нотариал тартибда тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи ва эр-хотинларнинг умумий мулки бўлган бино, иншоотнинг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома; -кўчмас мулк объектини юридик шахсларнинг устав жамғармасига улуш сифатида бериш шартномаси; -кўчмас мулк обеъктини муассисга унинг улушини қайтариб бериш сифатида шартномаси; -суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этишда кўчмас мулк объектини реализация қилиш бўйича аукцион натижалари ҳақида баённома; -туман (шаҳар) ҳокимининг тураржойни нотураржой тоифасига ўтказишга рухсати; -туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг нотурар жой биносини турар жой тоифасига ўтказишга рухсати; -суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси; -Хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар сотилган тақдирда бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома. | 2 иш куни | БҲМнинг 2 баравари |
Олдинроқ кадастр ҳужжатларини тайёрлаш муддати қисқартирилгани ҳақида маълумот берган эдик.