Ўзбекистон GSP+ мақоми орқали экспертни ривожлатриш имконига эга бўлади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 30-ноябрь куни Европа Комиссияси томонидан Ўзбекистоннинг Преференциялар бош тизими плюс бенефициар мамлакати мақомини олиш тўғрисидаги аризаси бўйича ижобий қарор қабул қилинди.
Қарор Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат стандартларига риоя этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва адолатли бошқариш ва бошқа 27 халқаро конвенсия талабларини бажарилаётганлиги тўғрисидаги Еврокомиссии кузатувчиларининг ҳисоботлари асосида қабул қилинди.
Ўтказилган таҳлиллар кўра, Комиссия мамлакат GSP+ да қатнашиш мезонларига жавоб беради деган хулосага келди.
Эндиликда белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ, мазкур қарор кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Европа Кенгаши ва парламентига ҳавола этилади. Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги якуний қарорни тезлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.
Ижара шартномасини онлайн расмийлаштириш мумкинми?
GSP+ мақоми Ўзбекистонга нима беради?
Ўзбекистон асосий имтиёзлар тизимидан фойдаланмоқда, унга кўра Европа Иттифоқига 3000 та товарларни божхона тўловисиз ва 3200 та маҳсулотни арзонлаштирилган ставкаларда экспорт қилиши мумкин.
Aгар мамлакат Умумий имтиёзлар тизими (GSP+)ни оладиган бўлса, Ўзбекистон 6200 дан ортиқ товарларни божсиз олиб кириш имкониятига эга бўлади. Бу Ўзбекистондаги тадбиркорлар ва инвесторлар учун янги имкониятлар эшигини очади.