Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишлари мумкун.
Президентнинг «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишлаймайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги» ПФ-6122-сонли фармони эълон қилинди.
Фармонга биноан, 2 январь, шанба куни 6 кунлик иш ҳафтасида меҳнат қилаётганлар учун ҳам дам олиш куни сифатида белгиланди.
Шундай қилиб, иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрамида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:
- 1 январь – жума;
- 2 январь – шанба;
- 3 январь – якшанба.
Шуниндек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан:
- аҳолининг узайтирилган байрам (ишланмайдиган) кунларида мароқли ва фойдали дам олишини ташкил этиш бўйича тизимли чоралар кўрилиши;
- туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда байрам кунлари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилиниши белгилаб қўйилди.