Ўзбекистон Нотариал палатаси орқали ипотека шартномасини расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар тўплами ва тўловларига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Ипотека шартномаси учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асли (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
- Гаровга қўйилаётган мулкни тасдиқловчи ҳужжат, яъни кадаст йиғма жилди, Давлат солиқ қўмитаси ҳузиридаги кадастр агентлиги ҳудудиий бўлинмасининг маълумотномаси, шартнома, мерос гувоҳномаси ва бошқлар;
- Асосий мажбурият ҳақидаги шартнома кредит, қарз, олди-сотди ёки бошқа шартнома;
- Мулк умумий бўлса, улишдошларнинг – эри ёки хотинининг розилиги, никоҳ гувоҳномаси;
- Ипотека олувчи ва ипотека қўювчининг биргаликдаги мулкни баҳолаш дололатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;
- Агар мулк гаровда турган бўлса, гаровга олувчининг розилиги;
- Васийликдаги шахс номидан битм тузилса, унда васийлик ва доимийлик органининг розилиги;
- Ҳусусийлаштирилган квартиралар учун Ўзбекистон Ресбуликаси Давлат активарини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаларидан хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида муълумотнома;
- Агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса, ваколатли орган, кузатив кенгашининг қарори ва буйруғи.
- Агар битм вакил томондан амалга оширилса – ишончнома.
Асака банкдан ипотека кредитлари шартлари билан танишинг
Қандай тўловлар ундирилади:
- Давлат божи:
Битим иштирокчилари | Шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1000 барваригача | БҲМнинг 1000 бараваридан 5000 бараваригача | БҲМнинг 5000 баравари ва ундан ортиқ бўлганида |
Жисмоний шахслар учун | 223 000 сўм | 334 500 сўм | 446 000 сўм |
Юридик шахслар учун | 446 000 сўм | 669 000 сўм | 892 000 сўм |
- Герб йиғими – 22 300 сўм
- Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури | Жисмоний шахслар учун | Тарафлардан бири юридк шахс бўлганда |
Тақиқ текширилганлиги учун (ҳар бир мулк учун) | 33 450 сўм | 55 750 сўм |
Тушунтиришлар берилганлиги учун | 44 600 сўм | 111 500 сўм |
Лойиҳа тайёрлаш учун | 66 900 сўм | 223 000 сўм |
МИБ бўйича қарздорилк «Нотарус» ААТ орқали текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун) | 22 300 сўм | 22 300 сўм |
- Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун
Хизмат тури | Тўлов миқдори |
«Нотариус» ААТ орқали маълумот чоп этиш | 1115 сўм |
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш | 44 600 сўм |
Нотариал ҳаракатни идора биносининг ташқарида амалга ошириш | 111 500 сўм |
Бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш | 11 150 сўм |
Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизматини кўрсатиш | 22 300 сўм |
Ижара шартномасини расмийлаштириш учун қайдан тўловлар белгиланган?
Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?