Телеграм каналимиз

Қисқа сатрларла: Президентнинг Олий Мажлисга 2020 йилги мурожаати

2020 йил 29 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини йўллади. Қуйида қисқа сатрларда мурожаат мазмуни ва 2021 йил режалари билан танишинг.

Мурожаат 2021 йилни номлаш билан бошланди. 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб белгиланди.

Иқтисодиёт соҳасида:

  • Ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш, касб-ҳунарга ўқитиш учун 1 трлн сўм ва 550 млн доллар ажратилади
  • 2021 йилда айрим банклар хусусийлаштириш учун тайёрланади, хусусан: Саноат Қурилиш банк, Асакабанк, Алоқабанк, Ипотекабанк, Туронбанк, Қишлоқ Қурилиш банки. Яна бир банк инвесторларга тўлиқлигича сотилади
  • Марказий банкка йиллик инфиляция 10% дан оширмаслик режаси кўйилди
  • Божхона импорт солиқлари имтиёзлари яна 1 йилга чўзилади
  • 2021 йилда банклараро валюта савдоси учун онлайн платформа яратилади, тадбиркорларга валюта маблағларини банкнинг ўзида ярим соат ичидаёқ сотиб олиш имкониятлар яратилади
  • 2021 йил 1 февралга қадар «Банк бўлмаган кредит ташкилотлари тўғрисида«ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқилади
  • Ислом молиявий хизматлари кўрсатишнинг ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш кўриб чиқилади
  • Оилавий тадбиркорлик дастурлари учун 6 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилади
  • Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилади
  • 2021 йилда газ тақсимотида давлат монополияси бекор қилинади, UzTransGaz фақат газ транспортировкаси билан шуғулланади
  • Автомобиль саноатида ишлаб чиқарувчилари сони оширилади
  • Давлат улуши бўлган корхоналар кейинги 2 йилда камида 3 марта қисқартирилади

Таълим соҳасида:

  • мактабгача таълим қамрови 65 фоизгача, 2023 йилгача 75 фоизга етказилади
  • боғчалар қурилишига 600 млрд субсидиялар ажратилади, 2 000 хусусий боғчалар қурилиши режалаштирилган
  • 30 та янги мактаб қурилади, 320 та мактаб таъмирланади, бунга 2 трлн сўм маблағ йўналтирилади
  • Ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун Олий таълимга ўқиш грантлари 2 баробарга оширилади (2000 га етказилади)

Ижтимоий соҳада:

  • Короновирусга қарши курашга ва аҳоли вакцинациясига 3 трлн сўм ажратилади
  • телемедицина ривожлантирилади, медицина иш йуритиши электронга ўтказилади
  • умумий практика врачлари ўрнига шаҳар ва қишлоқларда мед-бригадалар ташкил этилади
  • кейинги 3 йилда 315 оилавий врач пунктлари, 85 та поликлиникалар очилади
  • «Қишлоқ врачи» дастури бўйича мингдан ортиқ врачларга 30 млн сўм ажратилиб, иш-яшаш жойлари билан таъминланади
  • бепул тиббий хизматлар ва дорилар рўйхати қайта кўриб чиқилади
  • 2021 йилдан барча ҳомиладор аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар бепул витамин ва дорилар билан таъминланади

Мурожаатнома видеоси билан бу ерда танишинг:

Президент топшириғи: 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифлари оширилмайди

Президент топшириғи: интенсив боғлар яратилиб, аҳолига 1-1.5 гектардан бўлиб берилади

Телеграм каналимиз