Россия Федерациясининг қатор корхоналари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасидаги тузилган келишув асосида қурилиш, қишлоқ хўжалиги, балиқ ва парранда гўштини қайта ишлаш соҳалари бўйича Ўзбекистон фуқароларини Россияга жўнатиш тартиб ва шартлари белгиланди.
Иш берувчилар томонидан Россия ҳудудида ишга расмийлаштириш кафолатланади. Шунингдек, иш ҳақи 35 минг рублдан, бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб бошланади. Патент расмийлаштириш ва овқатланиш харажатлари фуқаро ҳисобидан амалга оширилади.
Талабгорлар учун авиарейс “PANORAMA BOLALAR UYI” МЧЖ томонидан ташкил этилади. Тошкент – Москва йўналиши бўйича авиачипта нархи – 5 млн. сўм. Чипта нархи ПЦР тести суммасини ҳам ўз ичига олади.
Номзодлар учун талаблар:
- 18-50 ёш оралиғида бўлиш;
- рус тилини бошланғич даражада билиш;
- қурилиш, қишлоқ хўжалиги, балиқ ва парранда гўштини қайта ишлаш соҳаларида иш тажрибасига эга бўлиш;
- Россия ҳудудига киришга тақиқ бўлмаслиги керак.
Батафсил маълумотларни ушбу 71 202-33-55/ 71 200-00-61/1282 (қисқа рақами) рақамлар орқали олишингиз мумкин.
Россия Федерацияси қурилиш корхоналарида иш ўринлари