Ҳукуматнинг “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388-сонли қарори билан ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади.
Талабгорлар “Микрокредитбанк” ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилишлари лозим.
Кредит шартлари қуйидагича:
- Миқдори:
- тадбиркорлик ташаббусига эга ёшлар ва хотин-қизларга 33 млн сўмгача;
- микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга 225 млн сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.
- Муддати: 3 йилгача;
- Имтиёзли давр: 6 ой.
Кредит қарз олувчининг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда берилади.
Ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.
Шунингдек, қарор билан тасдиқланган низомга кўра нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича касблар рўйхати (54 та) белгиланди.
Равнақбанкдан «Микроқарз онлайн – 1» кредити таклифи билан танишинг
«Темир дафтари», «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»да турувчиларга қандай кредитлар ажратилади?