Эндиликда сугурта йуклиги учун жарима майдонига олиб кетилмайдими?

Аввалрок авторанспорт воситасини суғурта йўқлиги учун жарима майдонига олиб кетилмаслик масаласи «Менинг фикрим» порталида мухокамага куйилган эди. Ушбу мурожаат бугунги кунгача 13 мингдан ортик овоз олди.

Бугун депутат Расул Кушербаев уз сахифасида ушбу мурожаат юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганини билдирди.

Қонун лойиҳасига кура транспорт воситалари суғурта қилмаганлиги, сугурта полиси текширув вактида хайдовчи ёнида бўлмаганлиги учун автотранспорт жарима майдонига олиб кетиш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Ушбу конун лойихаси Олий Мажлиснинг кейинги ялпи мажлисида куриб чикилди.

Хозирги кунда сугурта полиси йуклиги учун 1 БХМ (223 000 сум) микдорида жарима белгиланган

Купгина хориж давлатларида (масалан, Англия, Россия Федерацияси, Германия, АҚШ кабилар) суғурта полислари бўлмаса, хайдовчига жарима белгиланади, бироқ автотранспорт жарима майдонига олиб борилмайди.

Авто, кредит, ипотека янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Таълим кредитларида кандай имтиёзлар мавжуд?

Узбекистон Республика Вазирлар Махкамаси  2001 йил 26 июлдаги 318-сон карорига кура таълим кредити буйича куйидаги имтиёзлар мавжуд:

  • банклар томонидан чин етимлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун — 0% ставкаси асосида таълим кредитлари берилади
  • кам таъминланган оила талаба-фарзандлари учун – таълим кредити қўшилган фоизлар суммасининг 50% кисмини Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади
  • муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган давр учун талабадан кредитлари фоизи ундирилмайди

Бундан ташкари 2020 йил 1 январдан таълим кредитлари фоиз харажатларининг бир қисмини «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш йулга куйилган.

Кредит, ипотека янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Транспорт вазирлиги таклифи: хизмат автомобилларидан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

2020 йил 12 август куни Транспорт вазирлиги томонидан «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори лойихаси мухокамага куйилди.

Лойихада куйидаги таклифлар берилган:

  • йўл босиш йиллик лимити киритиш
  • автотранспортни янгисига алмаштириш камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга ошириш
  •  автотранспортлар  “E-IJRO AUKSION” оркали аукционда сотилиши
  • ортиқча хизмат авторанспортлари 2021 йил 1 январгача аукционда сотилиши
  • 2021 йил 1 январгача автотранспортлар GPS навигатор билан таъминлаш
  • куйиладиган лимитларни кузатиб бориш буйича дастурий таъминот ишлаб чикилади
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилиши

ва бошка таклифлар берилган.

Таклиф килинган йўл босиш йиллик лимитилари куйидагича:

Хизмат кўрсатиш туриИшнинг сменалиги (соатларда)йиллик лимит
Шахсан бириктирилган автотранспортда 2 сменада1436 500 км
Шахсан бириктирилган автотранспортда 1,5 сменада1027 720 км
Шахсан бириктирилган автотранспортда 1 сменада724 640 км
Навбатчи автотранспортда 1,5 сменада1024 640 км
Хокимлар учун 54 020 км
Хоким ўринбосарларига36 036 км

Карор лойиҳаси 2020 йил 27 августга қадар муҳокамада бўлади. Ушбу карор лойихасига уз муносабатингизни ушбу хавола оркали утиб колдиришингиз мумкин.

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Чорвоқда чўмилиш ва скутерлар тақиқланиши мумкин

8 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвоқ сув омбори ҳавзасининг санитария муҳофазасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталида муҳокама учун жойлаштирилди.

Лойихада сув омбори худудида жойир этиш куйидаги учун таклифлар киритилган:

  • жисмоний ва юридик шахсларга тегишли қайиқлар, катерлар, яхталар каби сузиш воситалардан фойдаланишни тақиқлаш
  • пляжлар ташкил этишни такиклаш
  • қирғокда аҳоли чўмилишини тақиқлаш

Бунда факат махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга вазирликларга ўз қайиқларидан фойдаланишларига рухсат берилади.

Ушбу карор лойихасида куйидагилар асосий важ килиб курсатилган:

  • сувнинг санитария-гигиеник ҳолати тобора ёмонлашаётгани
  • чўкиш ҳолатлари рўй бераётгани (2015 йилдан буён 8 та холат)

Лойиханинг яна бир кизик томони шундаги, лойиха 1 августдан бошлаб ишга кириши керак, яъни орка сана билан! Бу канчалик мантикка тугри келишига, албатта, шубхамиз бор.

Чорвоқ сув омбори Тошкент шаҳри ва вилоятини ичимлик суви билан таъминлашда стратегик аҳамиятга эгадир. Бундан ташкари вилоят ва шахарнинг аксар ахолиси ёз ойларида ушбу худудда дам олишади. Куйида билдирилган бази фикрлар билан танишишингиз мумкин:

Карор лойиҳаси 2020 йил 23 августга қадар муҳокамада бўлади

Ушбу карор лойихасига уз муносабатингизни ушбу хавола оркали утиб колдиришингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Қудуқ қазиб, томорқа ерларига сув чикариш учун субсидия ажратилади

Президентнинг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767-сон қарори асосида 2020 йил 30 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 459-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кура сув таъминоти оғир ҳудудлардаги ахоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратади.

Субсидия шартлари ва туланадиган сумма куйидагича:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерни фойдаланишга киритиш учун (хар гектарига)
    • харажатларнинг 50 фоизи
    • 50 БҲМ (11 150 000 сум) дан ошмаган микдорда
  • аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган вертикал қудуқни бурғyлаш ва ишга туширишга (ҳар бир қудукка)
    • хар метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан
    • 50 БҲМ (11 150 000 сум) дан ошмаган микдорда
  • камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга туширишга
    • харажатларнинг 70 фоизи
    • 120 млн сўмдан ошмаган микдорда

Субсидиялар 2020-2021 йилларда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси, 2022 йилдан бошлаб – Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Бундан ташкари ҳар йили 1 апрель ва 1 авryстга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида бурғyланадиган вертикал суғориш қудуқларининг манзилли дастурини шакллантирилади.

Батафсил маълумот билан Норма.уз сайтида танишишингиз мумкин.

Кредит, иктисодиёт янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг

Хафта янгиликлари: ОМТга тест синовлари санаси, янги укув йили, ЯТТ фаолиятидаги янги рухсатлар, Тошкент худуди узгариши ва бошкалар

Марказий банк молиявий саводхонликни ошириш максадида finlit.uz веб-ресурсини ишга туширди.

Сайтда иқтисод, бизнес, банк ва молия соҳасига тегишли атамалар ва уларнинг таърифи, молиявий саводхонлик бўйича видеоматериаллар, хамда депозит, кредит калькуляторлари, турли тадбирлар анонси бериб борилади дея хабар килинди.

Абитуриентларнинг качон ва кандай тест топшириши маълум килинди

Президент топшириги билан 2020/2021 йил ОТМ ларга кириш тест имтиҳонлари Тошкент, Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги очиқ стадионларда ўтказилади. 2 сентябрдан бошланиши кутилятган тест синовлари куннинг салқин пайтлари кунига икки марта утказилиб, 12-14 кун ичида тугатилиши кузда тутилган:

1-смена: 08:00 дан 10:00 гача,
2-смена: 17:00 дан 19:00 гача.

Тест топширувчиларга 2 соат вақт, тиббий никоб, қўлқоп ва оқ кепка ҳам берилади.

Биринчи курс талабалари учун 2020-2021-укув йили 2020 йил 1-октябрдан бошланади.

ОТМларда янги укув йили онлайн тарзда бошланади

Шавкат Мирзиёев олий таълим масалаларига бағишланган 6 августдаги йиғилишида:

  • янги ўқув йилини юкори курс талабали учун сентябрдан масофавий шаклда бошлаш
  • чекка ҳудудларни тезроқ интернет билан таъминлаш
  • арзонлаштирилган интернет трафиклари жорий этиш
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 25 августгача 7 200 дан ортик фан бўйича онлайн таълимга мослаштирилган дастурларини яратиш

каби топшириқлар берган.

ЯТТларга хостел фаолияти билан шугулланиш ва туристларга квартирани ижарага беришга рухсат берилди

Хукуматнинг 2011 йил 7 январдаги 6-сон карорига киритиладиган узгаришларга кура, якка тартибдаги табрикорлик субъектлари эндиликда хостеллар очиш ва квартираларни туристларга 30 кунгача булган муддатга ижарага беришлари мумкин.

Бундан ташкари, ЯТТ фаолияти билан шугулланадиган шахслар гид, гида-таржимон, экскурсиячи хизматлари хам амалга оширишлари мумкин.

Бугун, 2020 йил 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 6-ялпи мажлиси бошланди.

Мажлисда 16та масала кўриб чиқилди. Ушбу видеохавола оркали кутарилган масалалар билан танишишингиз мумкин.

«Танқидлар бўлмаса, яхши ишламаган бўлардик»

Сенат раиси Танзила Норбоева, Олий Мажлис 6-япли мажлисидаги нуткидан

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти туманлари чегаралари узгартириляпти

  • Тошкент вилоятидан 10 196 га ер майдони Тошкент шахрига (Янгиҳаёт, Бектемир, Яшнобод туманларига)
  • Тошкент шахри худудидан Тошкент вилоятига 1 010 га ер майдони
  • Улуғбек шаҳарчаси Қибрай тумани маъмурий маркази сифатида

утказиляпти.

Қамчиқ довонида янги тоннел қурилади

Қамчиқ довони орқали утадиган “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўлини куриш буйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тендер эълон килинади. Бу курилиш билан масофани босиб ўтиш 3 соатгача қисқараши, транспорт ҳаракати 70 фоизгача ошиши кутиляпти.

Банк, иктисодиёт янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг

Тонировкани бепул килиш таклифи, UzAuto Motors монополияси, янги автобуслар, бензин нархи ошди

UzAuto Motors фаолиятида ва нарх шакллантиришида бир неча конунбузарлик аломатлари борлиги маълум килинди
Аввалрок Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу ташликотга нисбатан текширув бошлагани айтилган эди.
Текшириш жараёнида UzAuto Motors томонидан автомобилларнинг амалдаги нархларини шакллантиришда қонун бузилиш аломатлари аниқланган ва куйидаги бошлангич хулосалар килинган:

  • автомобилларнинг бутловчи қисм ва материаллар нархини ошириб киритилган
  • корхонанинг реклама харажати автомобил нарх шакллантиришига асоссиз киритилган
  • кредитга боғлиқ харажатлар нотўғри киритилган
  • айрим дилерларга бошқаларига нисбатан имтиёз ва енгилликларни берилган
  • янги дилерлар билан шартнома тузишда турли тусик ва мураккабликлар яратилган (масалан, янги дилер олдиндан 10 млрд сўм миқдорида тўлов ўтказиш шарти киритган)
  • акция асосида муддатли тўлов асосида сотишни UzAuto Motors АЖ ўзи таъсисчилигидаги “Autosanoat Invest” МЧЖ орқали амалга ошириш тизимини шакллантирган, бошқа дилерлар тўғридан-тўғри бу ишни амалга ошира олишмай, сунъий тўсиқ қўйилган

Бунга хулосага нисбатан UzAuto Motors расмий баёноти хам чикди.

Миллий Тикланиш партияси автомобиль ойнасини корайтириш (тонировка) ни бепул килиш таклифини киритди

Бугунги кунда автомобиль ойналарини қорайтириш Вазирлар Маҳкамасининг 646-сонли қарорига бир йил учун орқа ва олд ён ойналар учун 50 БХМ (11 150 000 сўм), орқа ён ойналар учун 10 БҲМ (2 230 000 сўм) миқдорида туради.

Ахоли, айникса, хайдовчи учун кулайлик яратиш максадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Вазирлар Махкамасига ҳукуматнинг 2019 йил 3 августдаги 646/3508-сон “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли карорига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлади.

Тошкентда Исизу автобуслари урнига Хитойнинг газда юрадиган автобуслари катнови йулга куйиляпти

  • Тошшаҳартрансхизмат таркибидаги хусусий корхона томонидан Хитойнинг Yutong Hongkong LTD компаниясида ишлаб чикарилган газда харакатланадиган 9 автобуслар синаляпти
  • Автобус 52 нафар йўловчига сигимига эга, ўриндиқлар сони 30 та ва 150 минг кмли кафолатга эгалиги айтиляти

Пойтахт АЁКШ ларида 1 августдан бошлаб бензин нархи 400-700 сум атрофида ошди

  • Бугунги кунда уртача нархлар куйидагича
    • Аи-80 – 4300-4600 сум
    • Аи-92 – 5200-6000 сум
  • Шу йил апрель ойида нефт нархи тушиши окибатида Аи-92 (4500 сум), Аи-95 нархида пасайиш кузатилган эди

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Президент топшириғи: бир хафта ичида вакцина сотиб олиш ва ахолини вакцинация килиш масаласи урганилиб чикилсин

2020 йил 4 август куни Президент Шавкат Мирзиёев утказган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини масаласига тухталиб утди.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга:

  • бир ҳафта муддатда “Тошкент шаҳри тажрибаси” асосида ҳудудларда симптомсиз беморларни ўз уйида мобил тиббий гуруҳлар ёрдамида даволаш тизимининг жорий этиш
  • бир ҳафта муддатда коронавирусга карши вакцинани харид қилиш ва аҳолини вакцинация килиш йўлларини ўрганиб чиқиш

топшириғи берилди

Бундан ташкари, йигилишда куйидаги маълумотлар бериб утилди:

  • охирги 20 кунда коронавирусни даволаш ўринлари 65 мингтага етказилди.
  • жойларга қарийб 800та тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берилди
  • кўшимча 4 мингта нафас бериш ускуналари олиб келинди

Аҳоли ўртасида вирус тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни янада кучайтирган ҳолда давом эттиришимиз зарур

Шавкат Мирзиёев

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Президент фармони: 400 минг оилага ёрдам пули тарқатилади

​​​​​​​Президент Мирзиёев «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармонни имзолади.

Унга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари («темир дафтар»)га киритилган 400 мингдан кўпроқ оилаларга (1.7 млн фукаро) республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

  • моддий ёрдамга муҳтож оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармасига — 200 млрд сўм
  • тез тиббий ёрдам ходимларига (врачлар, фельдшерлар, санитарлар ва ҳайдовчилар) бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун — 100 миллиард сўм
  • бундан ташкари, Алишер Усмонов томонидан килинган 10 млн АҚШ долларлик ҳомийлик хайрияси хам тез тиббий ёрдам бригадаларини моддий рагбатлантиришга йуналтирилади

Бир марталик моддий ёрдам рўйхатларига киритилган оилаларга 2020 йил 15 августга қадар етказилади

Ҳукуматнинг 2020 йил 30 июльдаги №458 қарорига кўра тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари берилади:

  • врач ходимларга – 5 млн сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига (фельдшер ва санитарлар) – 4 млн сўм;
  • ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.

Ушбу тўловлар 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан қўлланилади.

Бундан ташкари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Бундан олдинрок бир нечта иктисодчилар ахолига моддий ёрдам ахамияти хакида хам гапириб ўтишган эди. Қуйида сиз иқтисодчи Бехзод Хошимовнинг бу борада билдирган фикрлари билан танишишингиз мумкин:

Айтиш жоизки, ахолига пул таркатиш тажрибаси жаҳонда ва кўшни давлатда кўлланилиб келиняпти. Аммо, уни бизнинг давлатимизда пластик карточкада, электрон кўринишида, эмас, накд пул куринишида таркатилиши накадар максадга мувофиклиги ва эффективлилиги буйича саволлар тугилади, албатта. Айникса, 2020 йилни «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» эканлигини инобатга олсак.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

2020-йилда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тартиби

2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентлардан хужжат кабул килиш 20 июнидан 20 июлига қадар онлайн тарзда булиб утади.

Олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида (хозирги холатда 111 500 сум) йиғим ундирилади (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно).

Кириш тест синовлари таълим йўналишига караб иккита фандан ўтказилади, абитуриентлар 5 тагача таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

Бунинг учун Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали махсус форма тулдирилади.

Бу тугрисида Huquqiy axborot телеграм канали куйидаги инфографикни такдим этди: