2023 йилда закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори қанча?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази милодий 2023 (ҳижрий 1444) йилги учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади.

Унга кўра Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм ҳисобидан ҳисобланди. Бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 420 минг сўм лигидан келиб чиқиб, закот нисоби 35 700 000 млн сўмни этиб белгиланди.

Зарур эҳтиёжларидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 сўм ва ундан ортиқ маблағга ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон маблағининг 1/40 қисмини (2.5%) закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр – ўз молиявий имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан садақа бўлиб, садақанинг миқдори:

  • буғдойдан 2 кг – 12 000 сўм;
  • арпадан 4 кг – 20 000 сўм;
  • майиздан 2 кг – 100 000 сўм;
  • хурмодан 4 кг – 180 000 сўм деб белгиланди.

Фидя миқдори фитр садақа миқдори билан бир хил қилиб белгиланган. Ўз молиявий ҳолатингиздан келиб чиқиб, 4 маҳсулотдан бирининг қийматичага ҳар бир тутилмаган рўза куни учун садақа қилинади.

Қурбон Ҳайити байрами 9 июль, шанба куни деб белгиланди

Президент фармонига кўра 2022 йилда Қурбон ҳайити муносабати билан камида тўрт кун дам олинади:

  • 2022 йил 9 июль – шанба (Қурбон ҳайити байрами)
  • 2022 йил 10 июль – якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни)
  • 2022 йил 11 июль – душанба (қўшимча ишланмайдиган кун)
  • 2022 йил 12 июль – сешанба (қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни)
қизил билан дам олиш кунлари, яшил билан кўчирилган иш кунлари белгиланган

манба

2022 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2022 (ҳижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм ҳисобидан ҳисобланди. Бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 400 минг сўм лигидан келиб чиқиб, закот нисоби 34 млн сўмни этиб белгиланди.

Зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 32 000 000 сўм ва ундан ортиқ маблағга ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон маблағининг 1/40 қисмини (2.5%) закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр – ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан садақа бўлиб, садақанинг миқдори:

  • буғдойдан 2 кг – 10 000 сўм;
  • арпадан 4 кг – 16 000 сўм;
  • майиздан 2 кг – 100 000 сўм;
  • хурмодан 4 кг – 160 000 сўм деб белгиланди.

Фидя миқдори мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати миқдорида бир кун учун 25 000 сўм, бир ойга 750 000 сўм этиб белгиланди.

1 августдан қандай қонунлар кучга киради

2021 йил 1 августдан юртимизда қандай қонунар кучга кириши билан яқиндан танишамиз.

Ташқи савдо соддалаштирилади

Божхона режимининг талабига биноан чет эллик мижоз бўлмаса ҳам, қайта ишлаш операцияларини амалга оширишга рухсат берилади. Энди маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилинмасдан тўғридан -тўғри учинчи томонга сотиши мумкин.

Хусусий мактаблар учун янги имтиёзлар берилади

2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январга қадар хусусий мактабларнинг бино ижараси харажатлари 50% гача (Тошкент ва Самарқанддан вилоятларидан бундан истисно) бюджет маблағи ҳисобидан қопланади.

Хусусий ҳайдовчилик марказлари рақамлаштирилади

Ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топшириш ҳужжатларини расмийлаштириш фақат ЯДИХП орқали тақдим этилади.

Карантин чекловлари кучаяди

Тўй, дафн маросими ва бошқа оилавий тадбирларда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилмоқда ва бу тадбирлар иштирокчилари сони 50 киши билан чекланган.

Ер ҳуқуқлари сотиладиган активга айланади

Ер участкаларини умрбод мерос қилиб олиш, доимий эгалик қилиш ва вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тартиби бекор қилинади. Илгари ажратилган ер участкалари ўз эгаларида қолади.

Қурилиш участкалари инспекторларининг маоши оширилади

Мижозларга хизмат кўрсатишнинг техник назорати соҳасига масъул мутахассислар иш ҳақининг амалдаги тариф коэффитсиентига тоифасига қараб 0,2 дан 1 гача бўлган фоиз қўшилади.

Тендерларда шаффофлик таъминланади

Эндиликда давлат харидлари бўйича ўтказилган тендер натижалари жамоатчиликка эълон қилинади.

Хусусий суд экспертизаси учун бинолар

Давлат суд-тиббиёт муассасаларининг фойдаланилмаётган бинолари хусусий шерикларга ижарага берилади.

Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳужжатларни қабул қилишни бошлади

«Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш» лойиҳасига мувофиқ Тошкент шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади. Марказ Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) билан ҳамкорлик қилмоқда. Марказни якунлаган битирувчиларга диплом тақдим этилади.

Марказда қандай мутахассислар тайёрланади?

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:

  • Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси;
  • Электротехника, электроника ва автоматлаштириш;
  • Ахборот технологиялари.

Таълим қанча давом этади?

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой, шундан сўнгги 2 ой фирмаларда малака оширилади. 6 ой мобайнида стипендия берилади.

Кимлар марказга қабул қилинади?

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман ёки шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади. Талабгорлар Сергели туманидаги Сергели-8 а мавзесида ҳужжатларини топширишлари зарур бўлади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма, 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатлар 2021 йил 15 июлдан 15 августгача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги рақамлар (+99871) 251-19-03, (+99833)123-98-75 ёки телеграм бот @vtctqabul_bot орқали билиб олишингиз мумкин.

1-июльдан қандай қарорлар кучга киради

2021 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда бир нечта янгиликлар кучга киради, жумладан хусусий болалар боғчалари учун янги имтиёзлар жорий этилади, жисмоний шахслардан ИНН ни талаб этиш ва бошқа кўплаб қарорлар кучга киради.

Жисмоний шахсларга ИНН бериш тўхтатилади. ЖШШИР ягона идентификатор бўлиб хизмат қилади.

Эндиликда фуқаролардан 18 турдаги ҳужжатлар талаб этилмайди

Хусусий боғчларга янги имтиёзлар тақдим этилади. Масалан: 50 тагача болаларни тарбиялашга ва 4 тагача ходим ёнлашга рухсат берилади.

Энди болаларни боғчага туғилганидан бошлаб навбатга қўйиш мумкин

Чорвачилик соҳасида янги имтиёзлар. Республика бюджети баъзи бир ҚҚС тўловчиларига субсидиялар ажратишни бошлайди.

Паррандачилик учун янги имтиёзлар жорий этилади. Экспорт ва янги лойиҳаларни бошлаш учун субсидиялар ажратилади, 2024 йилгача солиқлар бўйича имтиёзлар тақдим этилади.

oilakredit.uz порталидан бизнес режалар

Кўп қаватли биноларни бошқариш тизимига ўзгартиришлар киритилди. 2021 йил 1 июлдан кўп квартирали уй-жойларни бошқариш усули ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга ўтган уй-жойлар учун жалб қилинган кредитларнинг муддатини, маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги асосида, уч йилгача узайтириш чоралари кўрилади.

Кўп қаватли уй-жойларни бошқариш тизимига ўзгартиришлар киритилди

Янги савдо марказларида кинотеатрлар бўлиши шарт. 15 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда қурилаётган савдо-кўнгилочар марказларида камида 300 томошабинга мўлжалланган тўртта кинотеатр яратиш мажбурийдир.

Тадбиркорларга кинотеатр қурилиши учун 25 сотихгача ер ажратилади

Баъзи бир қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун имтиёзлар берилади. Бозорда хом-ашёга бўлган талаб катта бўлиб, ҳозирда уни асосан импорт қоплаб келмоқда.

Давлат органларида чет тили. Ходимларга ҳафтасига камида бир марта чет тилини ўқитиш учун таълим ташкилотлари ўқитувчилари жалб қилинади.

Хусусий тиббиётда янги имкониятлар. Нодавлат тиббиёт ташкилотларига янги фаолият билан шуғулланишга рухсат берилади:

  • «Кўчма тиббиёт» хизматидан фойдаланган ҳолда, махсус транспорт воситаларида ташкил этилган аҳолига жойларда тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотларининг ҳамширалардан иборат «тиббий пунктлари» ни яратиш.

Нафақалар миқдори оширилади. Пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсияси, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ва бошқа ногиронлик бўйича пенсиялар миқдори 565 минг этиб белгиланди.

2021 йил 1 июлдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида (халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимликлар) хизмат автомашиналари учун давлат рақамлари жорий этилади.

Шаффофликни таъминлаш бўйича чралар кўрилади. Очиқ маълумотлар порталида ва давлат идораларининг веб-сайтларида давлат харидлари, меҳмонларни қабул қилиш харажатлари ва хизмат сафарлари, имтиёзлар ва сметалар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши керак.

Суд тизими автоматлаштирилади. Апелляция ва кассация ишларини судьялар ўртасида ишларни автоматик равишда тақсимлаш жорий этилди.

2021 йил 1 июлдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

Президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6241 сонли Фармони билан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади.

Ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 июлдан энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган фуқаролар ва бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсия олувчилар нафақаси энг кам миқдори 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади.

Шунингдек, пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсияси, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ва бошқа ногиронлик бўйича пенсиялар миқдори 565 минг этиб белгиланди.

Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 минг сўмдан қўшилади.

Кўп қаватли уй-жойларни бошқариш тизимига ўзгартиришлар киритилди

Президентнинг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–5152-сонли қарори билан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун субсидия ажратилади.

2021 йил 1 октябрдан қуйидаги ўзгаришлар киритилади:

  • қурилиши тугалланган уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади;
  • уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати 2 йил этиб жорий қилинади;
  • уй-жойнинг кадастр паспортида кўп квартирали уй-жойга туташ ер участкаси тўғрисида маълумотлар мажбурий тартибда бўлиши шарт;
  • кўп квартирали уй-жойларни бошқарувчиларнинг электрон реестри ишга туширилади.

2022 йил 1 январдан қуйидагилар кучга киради:

  • мулкдорларнинг бошқарувчи олдида қарздорлиги мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда нотариал идоралар томонидан тегишли шартномада акс эттирилади;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун субсидия ажратилади;
  • уй-жой мулкдорларининг шахсий идентификация рақами ва уларнинг тегишли мол-мулки кадастр рақамидан фойдаланган ҳолда биллинг тизими жорий қилинади.

2021 йил 1 июлдан кўп квартирали уй-жойларни бошқариш усули ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга ўтган уй-жойлар учун жалб қилинган кредитларнинг муддатини, маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги асосида, уч йилгача узайтириш чоралари кўрилади.

Қарорга кўра, қуйидаги масалалар бўйича умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб уй-жой мулкдорлари ёки улар вакилларининг 80 фоизидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади:

  • кўп квартирали уй-жойга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш;
  • мулкдорлар амал қилиши мажбурий бўлган кўп квартирали уй-жойларда умумий мол-мулкни бошқаришнинг талаб ва қоидаларини тасдиқлаш;
  • кўп квартирали уй-жой учун қарз ва кредитларни жалб қилиш.

Аҳолига иссиқхоналар қуриб берилади

Президентнинг 2021 йил 7-июньдаги “Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5138-сонли қарорига мувофиқ аҳоли томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади.

Шунингдек, ҳужжатга кўра:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида
  • захирадаги ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонларда
  • яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган бўш ер майдонларида камида 20 сотих бўлган иссиқхоналар ташкил қилинади.

Қарорга мувофиқ замонавий иссиқхона хўжалигини ташкил этиб, уларда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг самарали усулларини ўқитиш йўлга қўйилади. Ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик танлови доирасида “Энг илғор иссиқхона хўжалиги” номинацияси жорий этилади.

Ташаббускорлар қандай танланади?
Танлов инвесторлар ва туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

2021 йил 31 декабргача уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган замонавий иссиқхоналар, материаллар, хомашёлар ва бутловчи қисмлар божхона божидан озод қилинади.

Бундан ташқари, иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари, ҳамда мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 3 йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.

Энди болаларни боғчага туғилганидан бошлаб навбатга қўйиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 майдаги 319-сон қарорига мувофиқ болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди.

Қарорга кўра, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида маълумотлар автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши интеграция қилинади.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);
  • болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;
  • бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;
  • хато киритилган маълумотларни тузатиш;
  • давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

2021 йил 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

Давлат боғчаларида 2021 йил учун тўловларни ошириш таклиф этилмоқда

Президент мактаби имтиҳонлари қачон бўлиб ўтади?